1- маъруза. Юкларнинг йўл сафаридаги операциялар


Download 106.78 Kb.
bet7/13
Sana01.08.2023
Hajmi106.78 Kb.
#1664259
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Юкларнинг йўл сафаридаги операциялар

Ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи тижорий нуқсонлиликлар билан вагонлар аниқланганида поезд охирги тижорий кўрикдан ўтган станция адресига, темир йўли минтақавий бўлинмасининг юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғига, поезд охирги тижорий кўрикдан ўтган темир йўлининг юк ва тижорат хизмати (ЎТЙ АЖ да юк ва тижорат ишлари бошқармаси) бошлиғига оператив маълумот (оперативное донесение) юборилади. Агар юк, юкларни ортиш ва маҳкамлаш техник шартларига риоя қилмай ортилган бўлса, оператив маълумот жўнатувчи станцияга, темир йўли минтақавий бўлинмасининг юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғига ва жўнатувчи темир йўлининг юк ва тижорат хизмати бошлиғига ҳам юборилади. Ташилаётган юкларни асрашга таҳдид солувчи тижорий нуқсонлиликлар аниқланганида, оператив маълумот акт – талаб ишлари Йўриқномаси талабларига мувофиқ юборилади.

  • Ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи тижорий нуқсонлиликлар билан вагонлар аниқланганида поезд охирги тижорий кўрикдан ўтган станция адресига, темир йўли минтақавий бўлинмасининг юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғига, поезд охирги тижорий кўрикдан ўтган темир йўлининг юк ва тижорат хизмати (ЎТЙ АЖ да юк ва тижорат ишлари бошқармаси) бошлиғига оператив маълумот (оперативное донесение) юборилади. Агар юк, юкларни ортиш ва маҳкамлаш техник шартларига риоя қилмай ортилган бўлса, оператив маълумот жўнатувчи станцияга, темир йўли минтақавий бўлинмасининг юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғига ва жўнатувчи темир йўлининг юк ва тижорат хизмати бошлиғига ҳам юборилади. Ташилаётган юкларни асрашга таҳдид солувчи тижорий нуқсонлиликлар аниқланганида, оператив маълумот акт – талаб ишлари Йўриқномаси талабларига мувофиқ юборилади.
  •  

Поездларни ва вагонларни жўнаши бўйича тижорий кўрикка қўшимча талаблар. Станциядан поездларни ва вагонларни тижорий муносибатда кўридан ўтказмасдан ва тижорий нуқсонларни бартараф этмасдан жўнатишга йўл қўйилмайди. Поезд составига қўйиш тақиқланган тижорий нуқсонлилик рўйхати қуйидагилардан иборат:

  • Поездларни ва вагонларни жўнаши бўйича тижорий кўрикка қўшимча талаблар. Станциядан поездларни ва вагонларни тижорий муносибатда кўридан ўтказмасдан ва тижорий нуқсонларни бартараф этмасдан жўнатишга йўл қўйилмайди. Поезд составига қўйиш тақиқланган тижорий нуқсонлилик рўйхати қуйидагилардан иборат:
  • - ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи вагонлар ва ҳолати ташилаётган юкларни асрашни таъминламайдиган вагонлар;
  • - юк кўтаришидан ва ижозат берилган ўтаюкланишдан зиёд юк ортилган вагонлар;
  • - очиқ ҳаракатдаги составларга юкларни ортиш ва маҳкамлаш Техник шартларига риоя қилинмай юк ортилган платфорамлар ва ярим очиқ вагонлар;
  • - ногабарит юк ортилган платфорамлар, транспортерлар ва ярим очиқ вагонлар, агар бундай вагонларни сафари ҳақида махсус кўрсатмалар мавжуд бўлмаса;
  • - бортлари беркитилмаган платфармалар, махсус йўриқномада назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, бункери маҳкамланмаган бункерли ярим очиқ вагонлар, устки ва остки юк ортиш ва тушириш туйникларининг қопқоқлари очиқ цистерналар, дон, цемент ва минерал ўғит ташувчи хоппер вагонлар ва шунга ўхшаш ҳаракатдаги составлар;

Download 106.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling