1- маъруза. Юкларнинг йўл сафаридаги операциялар
Download 106.78 Kb.
|
Юкларнинг йўл сафаридаги операциялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Поездан вагонни ажратиш
Ҳаракат хавфсизлигига ва юкларни асрашга таҳдид солувчи тижорий нуқсонли вагонлар аниқланганида икки нусхада умумий шаклдаги ГУ-23 акти тузилади ва уни тижорий кўрик ўтказган, лекин икки кишидан кам бўлмаган станциянинг хизматчилари имзолайдилар. Агар етиб келган поездни бош кондуктор кузатиб келганда ёки вагонни ҳарбийлаштирилган қўриқчиларнинг ўқчиси қўриқлаб келганда, кўрикда ва умумий шаклдаги актни имзолашда бош кондуктор ёки ўқчи иштирок этади. Актнинг биринчи нусхаси ташиш ҳужжатларига қўшиб қўйилади, иккинчи нусхасини эса станция ишларида қолдирилади. Умумий шаклдаги акт тижорий нуқсонлилик аниқланган пайтда тузилади, кейинчалик эса фақат вагонни (юкни) ҳолати ўзгарганида тузилади. Умумий шаклдаги акт бланкалари номерланган, “станция ___________________ ж. д.” графасига эса станциянинг штемпели босилган бўлиши керак.
Поездан вагонни ажратиш ва тижорий нуқсонлиликни бартараф этиш ёки юкни текшириш учун уни махсус йўлга олиб кириб бериш кераклиги ҳақида катта қабул қилувчи топширувчи белгиланган тартибда зудлик билан станция навбатчисига (маневр диспетчерига) хабар беради, вагонга эса тегишли белгини тасвирлаб қўяди. Юкни ҳолатини текшириш учун поездан ажратилган вагонлар темир йўлининг қўриқчиларига топширилиши керак. Станцияда ҳарбийлаштирилган қўриқчи бўлинмалари (постлари) бўлмаганида, ўқчи етиб келгунича юкни қўриқлашни станция бошлиғи ташкил этади. Ҳарбийлаштирилган қўриқчи ўқчиларини чақириш тартибини ва етиб келиш муддатини темир йўли минтақавий бўлинмаси раҳбари маҳаллий иш шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.
Download 106.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling