1 – машғулот филологик компаративистика: мазмуни ва моҳияти. Қиёсий таҳлилнинг вазифалари
Download 20.22 Kb.
|
1 МАШҒУЛОТ (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компаративистика
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР 1 – МАШҒУЛОТ Филологик компаративистика: мазмуни ва моҳияти. Қиёсий таҳлилнинг вазифалари. Қиёсий тадқиқотчилик асослари ҳақидаги ушбу маълумотларни ўқинг ва ёдда тутинг. Компаративистика – лотин тилидан comparativus, яъни “қиёсий” деган маънони англатиб, турли хил жараёнларнинг қиёсий ўрганилишига асосланган фан йўналишидир. У бошқа фан соҳалари қаторида тил ва адабиётни ҳам қамраб олади. Бу термин биринчи марта Францияда (literature compare, 1817), кейин Англияда (Comparative literature, 1886), Германияда (журнал номланишида “Zeitschrift fur vergleichende Literaturgeschichte”, 1887-1910), Россияда (А.Н. Веселовский тадқиқотларида, 1889) қўллана бошланган. Филологик компаративистика тил ва адабиёт соҳаларида олиб бориладиган қиёсий тадқиқотлардир. Шу жиҳатдан филологик компаративистика иккита катта гуруҳга ажратилади: лингвистик компаративистика, яъни қиёсий тилшунослик; адабий компаративистика, яъни қиёсий адабиётшунослик. Лингвистик компаративистика бир-бирига яқин бўлган ва яқин бўлмаган тилларни турли йўналишларда қиёсан ўрганишни мақсад қилади. “Тилларни қиёсий нуқтаи назардан тадқиқ қилиш, уларга тарихийлик жиҳатидан ёндашиш кабилар қиёсий-тарихий тилшуносликнинг майдонга келишига, тилшуносликнинг алоҳида, мустақил фан сифатида қатъий тан олинишига замин яратди”1. Адабий компаративистика эса барча адабий ҳодисаларнинг муштарак ва ўзига хос жиҳатларини ўрганади ва улар учун умумий бўлган қонуниятларнинг юзага келишига замин яратади. Илмий адабиётларда изоҳланишича, қиёсий таҳлилнинг гносеологик, мантиқий, методологик, аксеологик каби вазифалари мавжуд. Қиёсий таҳлилнинг гносеологик вазифаси – унинг моҳияти ва асосий мақсади, қиёслаш объектлари ҳақида янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдир. Бу орқали қуйидаги натижаларга эришилади: -биринчидан, қиёсий таҳлил жараёнида ҳар бир таққосланадиган объект ҳақида янги маълумот олинади; -иккинчидан, қиёсланаётган тиллар ёки адабий ҳодисаларнинг ўзаро таъсири ҳақида янги туўшунчаларга эга бўлинади; -учинчидан, агар объектларни таққослаш жараёни етарли даражада тўлиқ ва аниқ бўлса, у ҳолда уларнинг тарихи, ҳозирги ҳолати ва келгусидаги имкониятлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилинади. Download 20.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling