1 – машғулот филологик компаративистика: мазмуни ва моҳияти. Қиёсий таҳлилнинг вазифалари


Қиёсий таҳлилнинг мантиқий вазифаси


Download 20.22 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi20.22 Kb.
#1538996
1   2   3   4
Bog'liq
1 МАШҒУЛОТ (1)

Қиёсий таҳлилнинг мантиқий вазифаси илмий, тарихий ва адабий асарларни қиёслаш жараёнидаги мантиқий қонун-қоидалар ифодасидан иборат. Қиёсий таҳлил жараёнида мантиқ талабларидан узоқлашмаслик учун қуйидагиларга риоя қилиш керак:

  1. турли хил мазмун, бир-биридан узоқ тиллар (масалан: роман-герман ва олтой тиллари), турли ғоявий асосга эга бўлган асарларни бир-бири билан таққослаш мантиққа тўғри келмайди. Бундай ҳол юз берганда қиёслаш жараёни ўзининг аниқлигини йўқотади. У кўп жиҳатдан предметсиз, яъни самарсиз бўлиб қолади. Қиёслаш учун аниқ асос бўлиши керак. Масалан, бир этник гуруҳга мансуб тиллар ёки лаҳжалар, бир тиллар оиласига мансуб тиллар, бир ҳудудда фаолиятда бўлган ва бир-бирига таъсир ва акстаъсир ўтказган тиллар, сайёр сюжетли асарлар тиллари ва услублари, бир мазуда яратилган асарлар тили, услуби, ғоявий мазмуни ва ш.к.;

  2. объектларга алоқаси бўлмаган маълум бир вазиятлар таҳлилдан олиб ташланмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди;

  3. Қиёслаш жараёнида зиддиятли, қарама-қарши фикрлар ва хулосаларга ҳам дуч келиш мумкин. Бундай ҳолатда фақат илмий аниқлик ва мантиқийлик тамойилларига суянилади.

Қиёсий таҳлилнинг методологик вазифаси шундан иборатки, қиёслаш, солиштириш жараёнида тадқиқотчи бир неча метод ва усуллардан фойдаланади. Бунинг натижасида унинг нафақат объект ҳақидаги билимлари, балки ҳаётдаги баъзи муаммоларни ҳал қилишдаги эмперик билимлари, яъни тажрибаси ҳам ошади ва амалий фаолияти имкониятлари кенгаяди.
Қиёсий таҳлилда дунёқараш вазифаси. Маълумки, ҳар бир жараён инсонларнинг билими ва дунёқарашига боғлиқ ҳолда амалга ошади. Қиёсий таҳлилнинг қанчалик кенг қамровли бўлиши айнан инсон дунёқараши, билими ва савиясининг даражаларига боғлиқ. Субъектларнинг дунёқараши ижтимоий жамият дунёқарашининг бойишига хизмат қилади.
Қиёсий таҳлилнинг баҳоловчи (аксеологик) вазифаси кўп шакл ва жиҳатларда намоён бўлади. Қандай асарлар қиёсланишидан қатъий назар, тил хусусиятлари ёки адабий ҳодиса албатта баҳоланади, илмий-назарий хулоса яратилади. Шунинг учун ҳам қиёсий таҳлил аксеологикдир, яъни унинг мазмунида ўзаро ўхшашликлари ва тафовутлари нуқтаи назаридан қиёсланадиган ҳодисаларнинг баҳоси мужассамлашган бўлади. Бу фандаги назарий фикрларни кенгайтиради ва айрим масалалар ечимида амалий аҳамият касб ҳам этади.

Download 20.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling