Қиёсий таҳлилнинг эмперик вазифаси асосан амалий вазифаларни ҳал этишни таъминлашга йўналтирилган. Яъни, кундалик ҳаётий масалалар ечимида ҳам қиёсий нуқтаи назар кузатилса, ҳодисалар солиштириш орқали баҳоланса, ижобий натижалар юзага келади.
Топшириқлар
Қуйидаги илмий-назарий адабиётларни ўқиб чиқинг:
Расулов Р. Умумий тилшунослик. – Тошкент, 2010. Б. 78-115.;
Xalliyeva G. Qiyosiy adabiyotshunoslik. – Toshkent, 2020. 160 b.
Минералов Ю.И. Сравнительное литературоведение. (Компаративистика). Учебник. – М.: Юрайт, 2018.
Назорат саволлари
Филологик компаративистика деганда нимани тушунасиз?
Лингвистик ва адабий компаративистиканинг бир-биридан фарқини изоҳланг.
Қиёсий тадқиқотчилик фан сифатида қачон шаклланган?
Қиёсий таҳлилнинг вазифаларини ва уларнинг ўзаро боғлиқлик жиҳатларини тушунтириб беринг.
Ушбу илмий-назарий маълумотлардан магистрлик диссертациянгиз режаси ва лойиҳасини шакллантириш учун қандай фойдаланасиз? Тушунтириб беринг.
ТЕСТЛАР
Компаративистика –
А) лотин тилидан comparativus, яъни “қиёсий” деган маънони англатиб, турли хил жараёнларнинг қиёсий ўрганилишига асосланган фан йўналишидир. У бошқа фан соҳалари қаторида тил ва адабиётни ҳам қамраб олади.
Б) немис тилидан comparativе, яъни “миллий” деган маънони англатади ва турли хил жараёнларнинг этнографик ўрганилишига асосланган фан йўналишидир. У фақатгина адабиёт фани объектидир.
В) юнончадан comparativus, яъни “таҳлил”, “ӯрганиш”. Турли хил лингвистик йӯналишларни талилий ўрганадиган фан.
Г) “қиёслаш” деган маънони билдиради, турли хил адабий жараёнлар тарихини ўрганади. У лингвистика, тарих, этнология, фольклоршунослик билан боғлиқ.
Д) инглизчадан comparativе, яъни “умумий” деган маънони англатиб, адабий тилга хос умумий хусусиятларни таҳлил қилувчи фан. У барча соҳаларда ҳам ишлатилмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |