1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


- Мавзу. Товар биржалари бошқарув органлари


Download 186.78 Kb.
bet11/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

3- Мавзу. Товар биржалари бошқарув органлари
ТОВАР БИРЖАСИ — марказлаштирилган товарлар бозори. Товар биржалари дастлаб 19-асрда пайдо бўлган, ҳозир эса улар ихтисослаштирилган биржалар сифатида кенг тарқалган. Ҳозирги замон товар биржаларида, асосан, стандартлаштирилган товарлар, кўпроқ уларнинг намуналари ёки стандартлар асосида уни етказиб бериш тўғрисидаги битимлар сотилади. Энг йирик товар биржалари НьюЙорк,  Бомбай  ва  Ливерпул (пахта),  Чикаго  ва НьюЙорк (дон), Лондон (металл)да жойлашган. Ўзбекистонда 1991 йилдан «Узбекистан» республика универсал агросаноат биржаси «Улгуржибиржасавдо», 1994 йилдан «Тошкент» Республика товархом ашё биржаси, ва бошқа биржалар фаолият кўрсатади (яна қ. Биржа).

ТОВАР ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Товарларни улгуржи сотишнинг бозор методларини кенгайтириш, товар-хом ашё биржалари фаолиятини замонавий талабларга мувофиқ тубдан яхшилаш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларига нарх белгилашнинг бозор механизмини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. товар-хом ашё биржаларида биржа, аукцион, кўргазма-ярмарка савдолари:
муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан, белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган ҳосила молиявий воситалар (деривативлар) электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа битимлари;
товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан, давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) натижалари бўйича аукцион битимлари;
биржа товарига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда харидорларга уларнинг намуналари ва моделларини, электрон каталогларини, проспектларини, реклама бюллетенларини ёки бошқа тавсифловчи ҳужжатларини кўриб чиқиш имкони берилишини талаб қиладиган ҳар қандай товар билан кўргазма-ярмарка битимлари тузиш воситасида ташкил этилиши мумкин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилиш материаллари сотиладиган савдо комплексларида:
биржалар томонидан қурилиш материалларининг кўргазма-ярмарка улгуржи савдосини ташкил этиш учун бепул асосда майдонлар ва хоналар;
товар-хом ашё биржалари аъзоларига — кўргазма-ярмарка савдоларида сотишга мўлжалланган товарларни сақлаш учун ижара шартларида майдонлар ва хоналар ажратсинлар.
3. биржа савдоларининг иштирокчилари фақат биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар ҳисобланади. Биржа аъзолари биржа савдоларида улар номидан биржа битимларини тузиш ваколати берилган ўз ходимлари орқали иштирок этадилар;
мижозлар ёки уларнинг манфаатларини ифодалайдиган, биржада аккредитация қилинган агентлар кўргазма-ярмарка савдолари ва кимошди савдолари иштирокчилари ҳисобланадилар;
биржа аъзолари-дилерлар биржа савдоларида улгуржи савдони фақат уларда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда амалга оширадилар;
товар-хом ашё биржалари аъзолари томонидан импорт бўйича келтирилган ҳамда сотиш учун мўлжалланган қурилиш материаллари намуналари ва гуруҳларини сотувга қўйиш фақат уларнинг республика ҳудудига белгиланган тартибда қонуний келтирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин;
товар-хом ашё биржаларининг аукцион ва кўргазма-ярмарка савдони ташкил этишга харажатлари битишувлар иштирокчиларидан воситачилик йиғими олиш ҳисобига, шунингдек аукцион ва кўргазма-ярмарка савдо қатнашчиларига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (реклама, ахборот, маслаҳат бериш, ўқув, ноширлик хизматлари ва шу кабилар) ҳисобига қопланади.
жисмоний шахслар, шунингдек биржа аъзолари бўлмаган юридик шахслар кўргазма-ярмарка савдоларида брокерлар орқали ёки биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ мустақил равишда иштирок этиши мумкин.
товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарларини сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжуд эканлиги талаб этилмайди.
4. Товар-хом ашё биржаларига:
биржа товарлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотувга қўйиш учун бепул асосда биржа аъзоси мақоми бериш;
ихтисослаштирилган ва минтақавий савдо майдонлари тармоғини кенгайтириш, шу жумладан кўрсатиб ўтилган савдо майдонларини биржа, кўргазма-ярмарка ва аукцион савдоларининг электрон тизимига улаган ҳолда юридик шахсларни аккредитация қилиш йўли билан кенгайтириш бўйича чоралар кўриш.
биржа аъзоларини биржа, кимошди ва кўргазма-ярмарка савдолари қоидаларига касб бўйича ўқитишни ташкил қилади.
ишлаб чиқарувчиларга ва биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сотиш, шунингдек битимлар бўйича электрон ҳисоб-китобларни электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш имконини берадиган Интернет орқали савдо тизимига тўғридан-тўғри кириш режимида кўргазма-ярмарка савдоларида иштирок этиш имкониятини таъминлайди;
биржа аъзоларига ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали биржа савдолари тизимига кириш, савдолар натижаларига кўра тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар бўйича электрон ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради;
биржа аъзоларига кўргазма-ярмарка савдолари тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида белгиланган тартибда биржа савдоларига кириш имконини назарда тутиш тавсия этилади.
5. биржа товарлари котировкалари доимий равишда (бир ҳафтада камида бир марта) биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
товар-хом ашё биржалари аъзолари улар томонидан кўргазма-ярмарка савдоларида сотиладиган товарлар нархларини оммавий равишда эълон қилишлари шарт.
6. 2004 йил 1 июндан бошлаб биржа фаолиятини амалга оширишда қўшимча равишда қуйидаги лицензия талаблари ва шартлари жорий этилган:
биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, маҳсулотлар истеъмолчилари ва ишлаб чиқарувчилари кенг кўламда фойдаланадиган биржа ахборотномасига киритилган товарларни сотиш, айни бир вақтда олдиндан эълон қилинган листингларга киритилмаган товарларни сотиш тақиқланади;
биржа ахборотномаларига фақат бир хил стандарт хоссаларга эга бўлган, улгуржи гуруҳлар билан сотиладиган ва олдиндан кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш;
7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
икки ҳафта муддатда товар-хом ашё биржалари билан лицензия битимларини қайтадан тузсин, бунда лицензия битимларига ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартлари киритилишини назарда тутсин;
бошқарув раисига, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси раҳбарига ҳамда биржаларнинг бош маклерига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда уларни аттестациядан ўтказилади;
барча оммавий ахборот воситаларида кенг реклама компаниясини ва тушунтириш ишларини, шунингдек потенциал сотувчилар, харидорлар, биржалар аъзолари ўртасида товарларни биржа савдоларида сотиш ва харид қилиш қоидалари ва афзалликлари бўйича мақсадли семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда:
брокерлар ва брокерлик идоралари фаолиятини моддий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқади ва бунда воситачилик йиғимларининг зарур малака сифатига, брокерлик фаолиятини юритиш тажрибасига эга бўлган брокерларнинг юқори даромад олишини таъминловчи ҳамда биржа савдолари товар айланмасига қараб чекланган миқдорлари белгилайди;
биржа битишувларидан ундириладиган биржалар воситачилик йиғимлари чекланган миқдорларининг декларация қилинишини таъминлайди;
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан сотиладиган маҳаллий юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,07 %;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,03 %;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги биржалар ва уларнинг аъзолари томонидан воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларига риоя этилади.
9. «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг Кузатув кенгашига мустақил равишда биржанинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва ходимлар сонини белгилаш ҳуқуқи берилган.
10. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси даромад (фойда) солиғи тўлашдан уч йил муддатга истисно тариқасида озод қилиниб, бўшайдиган маблағлар ягона электрон савдо тизими техника ва технология дастурий комплексини замонавийлаштиришга мақсадли йўналтирилади.
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси”: сўнгги йиллардаги ютуқлар ва режалар

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтиш борасида салмоқли ютуқларга эришди. Жумладан, иқтисодиётнинг муҳим ва ажралмас бўғини ҳисобланган биржа механизми ҳам сифат жиҳатдан янада такомиллаштирилиб, ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди.


“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” раиси Зиёвиддин Бадриддинов «Янги Ўзбекистон» нашрига берган интервьюсида иқтисодий тараққий этган мамлакатларда нима сабабдан биржа савдолари кенг қўлланилади деган саволга атрофлича жавоб бериб биржа томонидан эришилган натижалар ҳақида сўзлаб берди.
Қисқа қилиб айтганда, биржа шаффоф бозор инфратузилмаси ҳисобланади. У ўз ичига талаб ва таклиф, соф рақобат, котировкалар каби тушунчаларни қамраб олади. Биржа савдоларини ташкиллаштириш ва иштирок этишдан ҳар томон манфаатдор бўлади.
Бу жараёнда бир томондан тадбиркорлар ҳеч қандай тўсиқларсиз, эркин иштирок этиб, зарур товар ресурсларини харид қилишади. Иккинчи томондан эса, сотувчи корхоналар биржада ўтказиладиган аукционлар ҳисобига қўшимча даромад олишлари мумкин. Учинчидан, биржада тузилган битимларнинг бажарилиши кафолатланади ва бу томонларнинг шартномавий интизомини мустаҳкамлайди. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг мамлакатимизда 13 та ҳудудий филиали, мингдан ортиқ брокерлик идоралари, 300 дан зиёд маҳаллий ва 19 та хорижий савдо майдончалари мавжуд. Биржада самарали фаолият юритаётган 3000 нафардан ортиқ трейдерлар 800 мингдан зиёд мижозларга хизмат кўрсатади.
Сўнгги 5 йил мобайнида биржамизнинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4,5 маротаба ошиб, 2020 йилда 53,6 триллион сўмни ёки 5,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизига тўғри келади.
Ўсиш ҳолатлари барча савдо платформаларида кузатилди. Хусусан, 2016-2020 йилларда биржа савдоларининг ҳажми 5 баробарга, кўргазма-ярмарка савдолари – 1,6 ва давлат харидлари эса – 4 маротабага ўсди. 2017 йилда ишга туширилган avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида сотилган “чиройли” авторақамларнинг умумий қиймати 9 маротабага ортиб, ўтган йили 246,6 миллиард сўмга етди.
Жорий йилда ҳам UZEX биржасида сезиларли даражада ўсиш кўрсаткичларини намоён этишни давом эттирмоқда. Бунга 2021 йил 17 мартда қабул қилинган Президентимизнинг "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори катта туртки берди.
Унга мувофиқ, очиқ биржа савдолари орқали сотиладиган товарларнинг рўйхати кенгайтирилди, барча хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорларнинг товар ресурсларидан фойдаланиш имконияти ошди, соғлом рақобат кучайди ва реал бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, товарларга нарх белгилашнинг замонавий механизми жорий этилди. Шу билан бирга, биржа ўз мижозлари учун янги хизматларни тақдим этиб боряпти, бизнес жараёнларига инновацион ечимларни фаол равишда жорий этишни давом эттиряпти.
Бунинг натижасида 2021 йилнинг 7 ойлик якунларига кўра 797,3 минг декалитр этил спирти, 12,6 минг тонна поливинилхлорид, 1225 тонна формалин ва 224 килограмм кумуш каби янги маҳсулотлар очиқ биржа савдолари орқали сотилди.
Умуман олганда, ўтган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 46,7 фоизга ўсиб, қарийб 46 триллион сўмни ташкил қилди. Тузилган битимлар ҳажмининг 87 фоизи биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн аукционларига тўғри келди.
Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар ресурслари учун нархларнинг барқарорлигини импорт ҳисобига таъминлаш ва сақлаш, маҳаллий товарларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида биржа ўзининг хорижий савдо майдончалари тармоғини кенгайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Маълумки, ҳозирги пайтгача бундай майдончалар Беларусь, Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Украинада очилган эди.
Жорий йилда эса хорижий ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида Европада илк бор, хусусан Латвиянинг Рига шаҳрида биржанинг яна бир савдо майдончаси ишга туширилди. Бу маҳаллий тадбиркорларимизга кўҳна қитъа бозорларига эркин чиқиш, хорижий компаниялар учун эса Ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилишда самарали савдо усулларидан фойдаланиш имконини тақдим этади.
Ана шундай ютуқлар самараси ўлароқ, жорий йилда биржа орқали 58,4 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу эса 2020 йилнинг 7 ойлик кўрсаткичидан 5,6 фоиз ортиқлигини кўрсатади.
Илғор IT-технологияларнинг биржа савдоларида кенг қўлланилиши мамлакатимизда электрон тижоратнинг B2B (бизнес ва бизнес) ва B2C (бизнес ва фуқаро) моделлари жадал ривожланиши учун муҳим замин яратиб бермоқда.
Электрон тижоратнинг В2В моделини акс этувчи кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми жорий йилда 1,2 триллион сўмга етди. Эътиборли жиҳати, ўтган йилдан бошлаб мазкур савдо тизимида биржанинг ҳисоб-китоб палатаси орқали тузилган битимларнинг бажарилишини кафолатлаш механизми амал қилмоқда.
Интернет савдоларнинг B2C сегментида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида биржанинг avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн-аукционлар орқали 168,7 миллиард сўмлик 83,2 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Бунинг натижасида уларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,4 баробарга, ҳажми бўйича – 42 фоизга ўсди. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қимматининг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2 миллион сўмга тенг бўлди.
UZEX биржаси фаолиятининг яна бир муҳим йўналишларидан бири бу – электрон давлат харидлари тизими ҳисобланади. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, давлат харидларининг самарадорлиги биринчи навбатда унинг шаффофлиги билан белгиланади.
Айни вақтда Ўзбекистонда давлат харидларининг шаффофлиги махсус ахборот портали орқали таъминланмоқда, Биржамиз эса ушбу порталнинг операторларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилда тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирокини кенгайтириш ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг бу борадаги иштирокини соддалаштириш мақсадида xarid.uzex.uz янги портали ишга туширилди. Мазкур порталда давлат харидларининг барча турлари бирлаштирилди.
Шу йилнинг биринчи ярмида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 4,7 триллион сўмга тенг бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсди ва 840,6 миллиард сўмга етди.
Давлатимиз раҳбарининг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни ташиш электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.
Унинг тўлиқ ишга туширилиши юк ташувчилар бозорида рақобат муҳитини шакллантиради ва ушбу соҳада шаффофликни таъминлайди. Харидорлар бошланғич нархларни пасайишга қаратилган аукцион ҳисобига ўз харажатларини мақбуллаштиришга муваффақ бўлади. Улар учун электрон навбатнинг шакллантирилиши биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни ўз вақтида юкламаслик каби юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этади.
Порталга, шунингдек, юклар ҳаракатланишини реал вақт режимида кузатиш, диспетчерлик ва юк ташувчи компаниялар хизматини баҳолаш функциялари ҳам киритилади.
“Йўл харитаси”да биржа савдоларида товар деривативалари, жумладан фьючерс шартномалари жорий этилиши ҳам белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад нархларнинг ўзгарувчанлигидан ҳимояланиш (хежерлаш), товар бозорларида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш, товарга бозор нархини шакллантириш, иқтисодиётга бўш маблағлар ва хорижий инвесторларни жалб қилишдан иборатдир.
Шу мақсадда жорий йилнинг июнь ойида биржа вакиллари АҚШнинг Нью-Йорк, Вашингтон ва Чикаго шаҳарларига ташриф буюришди. Ташриф чоғида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси АҚШ биржалари, давлат назорат органлари, брокерлик идоралари, софтвер ва IT компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди, АҚШнинг Товар фьючерс савдолари бўйича комиссияси (CFTC) ва “Connomara systems LLC” компаниясининг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
АҚШ фьючерс бозорининг назорат комиссияси вакиллари билан Ўзбекистонда фьючерс бозорларини назорат қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, соҳа экспертларини жалб қилиш, фьючерс савдоларини Ўзбекистон бозорида амалиётда татбиқ қилишга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олинди.
АҚШнинг “Connomara systems LLC” компанияси билан эса ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди. Унга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон биржаси учун фьючерс савдолари бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва замонавий IT технологияларини жорий қилиш йўналишида ҳамкорлик қилади.
Шу тариқа, сўнгги йиллар биржа савдоларини шиддатли ривожлантириш ва эркинлаштириш, электрон тижоратни оммалаштириш ва биржа амалиётига инновацион ечимларни жорий қилишда муҳим давр бўлди. Шу билан бирга, UZEX биржаси очиқ-ойдинлик, шаффофлик, тузилган битимларнинг бажарилишини кафолатлаш, талаб ва таклиф, соф рақобат каби анъанавий биржа тамойилларига риоя қилган ҳолда, товар сегментларида замонавий савдо усулларини жорий этишни давом эттиради.



Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling