1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни
- Мавзу. Биржа фаолиятини автоматлаштириш
Download 186.78 Kb.
|
маъруза матни
14- Мавзу. Биржа фаолиятини автоматлаштириш
Вазифаларни автоматлаштиришнинг аҳамияти Биржа савдосини автоматлаштириш биржа муҳитини тубдан ўзгартириб юборди ва бозор хулқ-атворига катта таъсир кўрсатди. Бу нима учун «тарихий» маълумотлар билан ишлаш механик савдо тизимининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини оширмаслиги сабабларидан яна биридир. Доимий тараққий этаётган жамиятнинг технологик ривожланиши бозорнинг асосий элементи – инсонни узлуксиз ўзгартириб боради. Биржа фаолияти объектлари ва субъектларининг ахборот-таҳлилий таъминоти статистиканинг муҳим вазифаси ва биржа фаолиятини тартибга солиш ва суғурталашнинг зарур шарти ҳисобланади. Давлат статистикаси ва биржаларни назорат қилиши ва лицензиялаши лозим бўлган органлар биржа бозорининг миқёси ва аҳволи, унинг инфратузилмаси, биржа жараёни қатнашчиларининг даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж сезади. Бизнес-статистика биржа бозорининг салоҳияти, унинг ривожланиш қонуниятлари, нарх ва сотув башорати, биржа бозорида инвестициялар ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж сезади. Шундай қилиб, биржа статистикасининг вазифалари биржа конъюнктураси, биржа товарайланмаси тенденциялари ва нарх, товар бозорида биржалар роли, биржа жараёнининг моддий таъминоти ҳақида ахборот тўплаш ва таҳлил қилишга бориб тақалади. Биржа статистикасининг муайян вазифалари қуйидагиардан иборат: биржалар мавжудлиги ва биржа фаолияти ҳақида ахборот тўплаш ва қайта ишлаш; муайян санадаги ёки даврдаги биржа бозорининг аҳволини баҳолаш; биржа савдоси салоҳиятини талаб ва таклиф баҳосини, уларнинг нисбатини аниқлаш; биржада ишбилармонлик фаоллигини баҳолаш; биржа товарайланмасини, унинг ҳажми, структураси ва динамикасини, товарлар улгуржи бозорида товар биржалари ролининг тавсифини баҳолаш ва таҳлил қилиш; реал товарли битимлар ва муддатли битимлар нисбатини таҳлил қилиш; биржа нархлари даражаси, ўзгарувчанлиги ва динамикасини, уларнинг мавсумийлигини таҳлил қилиш, биржа нархларини башорат қилиш; биржа савдосининг тижорат натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш; биржа савдоси инфратузилмасининг ҳолати ва ривожланиши тавсифномаси. Автоматлаштиришда бу операцияларни амалга ошир учун кетадиган вақт ва меҳнат сарфи сезиларли қисқаради. Шу сабабли бандлик хизматининг энг яхши ишлаши учун автоматлаштириш зарур. 1 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. –7-б 2 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. – 12-б. 3 Экономическая газета «Биржа», № 41, 3.04.07, стр. 2 4 «Рынок, деньги и кредит», № 7, 2006 г. Download 186.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling