1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


Download 186.78 Kb.
bet42/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
маъруза матни

г)Япония
1870-йилларда Япония қимматли қоғозлар тизими билан таништирилди ва давлат облигацияларини жорий қилиш шартлари муҳокама қилина бошлади. Натижада оммавий савдо жойи зарурати вужудга келди, шу сабабли 1878 йил Токио фонд биржасига асос солинди. 1949 йилнинг 1 апрелида Токио, Осака ва Нагояда учта фонд биржаси пайдо бўлди. Шу йилнинг июлида Киото (Осакадаги фонд биржасига 2001 йил мартда қўшилган), Хиросима (Токио фонд биржасига 2000 йил мартда қўшилган), Фукуоку ва Ниигату (Токио фонд биржасига 2000 йил мартда қўшилган) қўшимча фонд биржаси ташкил қилинди. Бундан ташқари, 1950 йилнинг апрелида Саппоро фонд биржаси ташкил қилинди. Демак, Японияда энди бешта фонд биржаси мавжуд.
Токио фонд биржаси бу – ўзига хос юридик шахсдир. Унинг жами 114 аъзоси — ташкилотлар. Масалан, америка фонд биржаларидан фарқли равишда, ТФБ да хусусий шахсларнинг аъзо бўлишига йўл қўйилмайди. Биржанинг олий органи аъзолар умумий йиғилиши бўлиб, у низомдаги ўзгаришлар билан боғлиқ энг жиддий масалаларнигина ҳал қилади.
Токио фонд биржаси икки секцияга бўлинади: биринчиси — йирик корпорациялар учун, иккинчисида эса ўртача ҳажмдаги компанияларнинг акциялари муомалада бўлади. Янги аъзолар дастлаб иккинчи секцияга тушади ва фақат бир йилдан кейин биринчи тоифага ўтиш учун имтиҳон топшира олади.
Токио биржасидан фойдаланишга тобора кўплаб хорижий компаниялар катта қизиқиш билдиромқда. 80-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб ТФБда рўйхатга олинган хорижий фирмалар сони ўсиб борди ва 1985 йилда 120 тага етди. Уларнинг орасида американинг «Тексас инструменте», «Хьюлетт-Паккард», «Моторола», Германиянинг Дойче Банк каби компаниялари жуда машҳур.
Биржада асосий фаолият кўрсатувчи шахслар брокерлик уйлари ҳисобланади. Жами уларнинг сони 100 дан ортиқ. Бугунги кунда уларнинг энг йириклари - «Номура», «Дайва», «Никко». Улар бевосита ёки билвосита (филиаллар орқали) ўз қўлида Токио биржаси акцияларининг 50%и ўз қўлида ушлаб турибди.
Мамлакат иқтисодиётида фонд биржасининг роли ЯММ ишлаб чиқаришда акциядорлик мулкининг улуши билан белгиланади. Бундан ташқари, биржанинг роли қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Россия ҳали санаб ўтилган мамлакатларда кўп нарсалар ўрганиши

Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling