1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


Download 186.78 Kb.
bet39/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
маъруза матни

"Ёнғин" нусхалари табиий офатлар рўй бериши натижасида Биржа компьютер тизими йўқотилган ҳолларда Биржа компьютер тизимини ишга туширишга имкон берадиган маълумотлар ва дастурлар нусхаларидан иборат бўлади. захира учун нусха олиш белгиланган вақт оралиғида автоматик равишда амалга оширилиши мумкин. Маълумотларни архивлаш савдолар якунлангандан сўнг кейинги операцион кунга тайёрланиш жараёнининг бир қисми сифатида ҳар куни бажарилади. Бунда фойдаланувчиларнинг барча ҳаракатларини қайд қилиш журнали, буюртмалар бериш/чиқариб ташлаш ва тузилган битимлар ҳақидаги ахборот кейинчалик архивлаш жараёнда магнит-оптик воситага кўчириб олинадиган маълумотлар тўпламининг архив жадвалига ўтказилади.
Биржанинг электрон савдо майдончасида акциялар харид ёки сотув нархини киритишда трейдерларнинг хатолари0
Компьютер ва телекоммуникация технологиялари туфайли биржа савдоси клавишани босиш тезлигида амалга оширилмоқда. Ва албатта, худди шу тезликда хатоларга ҳам йўл қўйилмоқда. Электрон савдо майдончасида хато ёки нотўғри босилган клавиша миллионлаб доллар туриши ва ҳаттоки бозор «қулаш»ига сабаб бўлиши мумкин.
Инсонга хато қилиш хос, ҳаттоки замонавий технологиялар энг тажрибали рейдер ҳам акциялар харид ёки сотув нархини киритишда хато қилмаслигини кафолатлай олмайди.
13- Мавзу. Халқаро биржа марказлари
Маъруза матни
Халқаро интеграллашган фонд биржалари фаолиятининг хусусиятлари. Ривожланган мамлакатлар фонд биржалари фаолияти. Ривожланаётган мамлакатлар фонд биржалари фаолияти. МДҲ фонд биржалари фаолияти.
АҚШ биржа тизими
Қисқача айтиладиган «Уолл-стрит» номи остида АҚШнинг қимматли қоғозлар харид қилинадиган ва сотиладиган барча биржалари: Нью-йорк фонд биржаси (New York Stock Exchange - NYSE), Америка фонд биржаси (American Stock Exchange - AMEX) ва минтақавий фонд биржалари назарда тутилади. АҚШ биржа тизимининг асоси Нью-йорк фонд биржаси ҳисобланади.
Нью-йорк фонд биржаси 18-асрнинг бошларида пайдо бўлган, бироқ Нью-йорк газеталарида қимматли қоғозлар муайян бозори ҳақида хабар берилган 1792 йилгача у асосан товар биржаси функцияларини бажариб келган. 1792 йил дастлабки брокерлаш битими имзоланган, 1817 йил эса «Нью-йорк фонд ва биржа кенгаши» номи ва Низоми пайдо бўлган.
Кўп йиллар давомида NYSE «кўнгилли ассоциация» сифатида ташкил қилиниб келган ва фақат 1972 йил у Нью-Йорк штатининг нотижорат корпорациясига айлантирилган.
Биржанинг ишига 27 кишида иборат бўлган директорлар Кенгаши раҳбарлик қилади. NYSE аъзолари сони тахминан 1400 кишига тенг. Ҳар йили ўнлаб жойлар ўз эгаларини алмаштиради, бироқ умуман олганда NYSE азолар таркиби доимийлиги ва барқарорлиги билан тавсифланади, бу эса биржани америка фонд бозорининг энг нуфузли институтларидан бирига айлантиради4.
Бироқ биржа талабларига жавоб берадиган компаниялар учун доимо биржада «жой» сотиб олиш имконияти мавжуд. «Жой» нархи бозордаги вазиятга боғлиқ бўлиб, жуда катта орлиқда ўзгариб туриши мумкин. NYSE да битта «жой» учун энг катта нарх 1999 йилнинг 23 августида тўланган ва $2,650,000га тенг бўлган.
Биржа аъзоси бу – савдо залида «жой»га эга бўлган хусусий шахс ёки компания. Савдо залида қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олиш фақат биржа аъзоларига рухсат этилган. Биржа аъзосига айлнаиш учун компания биржада белгиланган мос келувчи тсандартларга жавоб бериши лозим. «Жой»лар сони 1953 йилдан бери ўзгармай келади (1,366). Инвестор-ташкилотлар бу – хусусий шахслар ва компаниялар номидан қўйилмалар киритадиган корпорациялар. Улар пенсия фонди, суғурта компаниялари ва банкларни қамраб олади.



Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling