1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


Биржа ҳар бир биржа савдоси якунларини


Download 186.78 Kb.
bet36/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

Биржа ҳар бир биржа савдоси якунларини:
белгиланган тартибда биржа аъзоларига юбориш (тақдим этиш);
“Биржа” газетасида биржа бошқаруви томонидан тасдиқланган шакл бўйича ҳафтада камида бир марта нашр этиш йул билан ошкор этади.
Ахборотни ошкор этиш муддатлари ва даврийлиги қонунчиликка мувофиқ биржа томонидан белгиланади.
Биржа интернет тармоғидаги биржа сайтида биржада тузилган битимлар параметрлари, яъни қимматли қоғозларнинг номи, уларнинг сони, нархи, битим тузилган санаси, вақти, битимни тузган биржа аъзолари тўғрисидаги ҳамда махфий ҳисобланмаган бошқа ахборотни ошкор қилади.
Биржа қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабига кўра инвесторларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Биржа битимининг мазмуни ва шартлари (қимматли қоғозлар номланиши, эмитентнинг номи, қимматли қоғозлар сони, нархи, битимни тузиш санаси ва вақти ҳамда битимни тузган биржа аъзоларидан ташқари) ошкор этилмайди.
Биржа қонунчиликда белгиланган тартибда биржа бюллетенлари, маълумотномалари ва бошқа ахборот ва реклама нашрларини чоп этишга ҳақли.
Биржа аъзолари ва эмитентлар томонидан биржага ахборот тақдим этилиши
Қимматли қоғозлар қийматини чет эл валютасидаги пул маблағларида тўловга қабул қилган ҳолда қимматли қоғозларни бегоналаштиришда, комиссия шартномаси асосида биржа аъзоси Маклериатга комитентлар тўғрисидаги қуйидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этиши шарт:
а) юридик шахс учун:
комитентнинг номи;
комитентнинг банк реквизитлари;
комитентнинг юридик манзили;
алоқа телефонлари;
комитент руйхатдан утган мамлакат;
б) жисмоний шахс учун:
комитентнинг фамилияси, исми;
фуқаролиги;
доимий яшаш мамлакатидаги манзили;
Ўзбекистон Республикасидаги яшаш манзили;
банк реквизитлари;
алоқа телефонлари.
Қимматли қоғозлар эмитенти расмий биржа листингига киритилганида, биржа эмитент билан тузилган шартномага мувофик, унинг қимматли қоғозлари бўйича савдолар бошланишидан камида уч кун олдин интернет тармоғидаги сайтида қуйидаги ахборотни жойлаштиради:

  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги куйилган қимматли қоғозларни чиқариш хакидаги қарор (электрон фото нусхаси);

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи;

  • қимматли қоғозлар бланка намунасининг фото-нусхаси (қимматли қоғозлар ҳужжатли шаклда чиқарилган тақдирда);

  • якунланган охирги уч молия йили учун ҳамда расмий биржа листингига киритиш тўғрисидаги ариза берилишидан олдинги охирги чорак якунидаги ҳолат бўйича тушунтириш хатлари илова қилинган бухгалтерлик баланслари (№ 1 шакл);

  • якунланган охирги уч молия йили учун ҳамда расмий биржа листингига киритиш тўғрисидаги ариза берилишидан олдинги охирги чорак якунидаги ҳолат бўйича молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (№ 2 шакл);

  • охирги молиявий йил учун асосий маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (№ 3 шакл);

  • охирги молиявий йил учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (№ 4 шакл);

  • охирги молиявий йил учун ўз сармояси тўғрисидаги ҳисобот ( № 5 шакл);

  • дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича маълумотнома – охирги молиявий йил учун ва ариза берилган вақтдаги балансга илова (№ 2а шакл);

  • якунланган охирги молиявий йил учун аудиторлик хулосасининг электрон фото нусхаси;

  • эмитент раҳбарияти, бошқарув тузилмаси, фаолият соҳаси, ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ахборот меморандуми;

  • аудиторлик ташкилотининг хулосалари билан тасдиқланган рентабелликнинг мусбат кўрсаткичлари, тўловга лаёқатлилик, молиявий баркарорлик ва ликвидлиликни тасдиқловчи ҳужжатлар (корпоратив облигациялар учун);

  • мустақил рейтинг баҳоси олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (корпоратив облигациялар учун);

  • эмитент томонидан инвесторларга тегишли маблағларни тўлаш бўйича тўлов агенти функцияларини бажариш тўғрисидаги тижорат банки билан тузилган шартнома (корпоратив облигациялар учун).

Қимматли қоғозлар эмитент-банки расмий биржа листингига киритилганида, биржа эмитент билан тузилган шартномага мувофик унинг қимматли қоғозлари бўйича савдолар бошланишидан камида беш кун олдин интернет тармоғидаги сайтида қуйидаги ахборотни жойлаштиради:

  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги куйилган қимматли қоғозларни чиқариш ҳақидаги қарори (электрон фото нусхаси);

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи;

  • қимматли қоғозлар бланка намунасининг электрон фото-нусхаси (қимматли қоғозлар ҳужжатли шаклда чиқарилган тақдирда);

  • банкнинг баланс ҳисоботи;

  • фойда ва зарарлар ҳақида ҳисобот;

  • якунланган охирги молия йили учун аудиторлик хулосаси.




Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling