1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни
Расмий дилерлар (маркет – мейкерлар)
Download 186.78 Kb.
|
маъруза матни
Расмий дилерлар (маркет – мейкерлар)
Биржа листингига кирувчи қимматли қоғозларнинг доимий котировкасини ва уларнинг фонд биржасидаги ликвидлигини таъминлаш учун маркет–мейкерлар ташкилоти фаолият кўрсатади. Расмий дилерлар биржа томонидан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сафидан тайинланади. Расмий дилер мақомини олиш учун инвестиция муассасаси муайян талабларга жавоб бериши, чунончи: қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун лицензияга, қимматли қоғозлар бозорида камида бир йил иш тажрибасига эга бўлиши; расмий дилернинг биржа залида иш юритувчи ходимлари "Тошкент" РФБнинг автоматлаштирилган иш ўринларида махсус ўқитилиши ва биржа Малака комиссиясининг шаходатномасига эга бўлиши лозим. Расмий дилер листинг корхоналарининг қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга ошириш учун ўз активларига эга бўлиши керак. Унинг энг кам миқдори биржанинг бошқаруви томонидан белгиланади. Листинг майдончасида операциялар ўтказиш учун расмий дилер қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга рухсат этиш хақидаги гувоҳнома асосида биржанинг тегишли рўйхатга олиш рақамини олади. Бу рақам у берилган кундан бошлаб то тақвим йили тугагунга қадар амал қилади. Инвестиция дилерлари сифатида инвестиция воситачилари, инвестиция компаниялари, акциядорлик – тижорат банклари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари иштирок этиши| мумкин. Ҳар йили январ ойи мобайнида биржа дилерлар рўйхатини қайта кўриб чиқади ва расмий рўйхатга янги дилерларни киритиш (киритмаслик) ёки амалдагиларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида карор қабул қилади. Қуйидаги ҳолатларда биржа инвестиция муассасасини расмий дилерлар рўйхатидан чиқариши мумкин: инвестиция муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш лицензиясидан маҳрум бўлиш; маркет–мейкер тўғрисидаги низом, биржанинг ички ҳужжатлари қоидаларининг бузилиши; давлат нозири дилер томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида ҳисобот берган ҳолларда; биржа Малака комиссиясининг карорига кўра. Download 186.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling