1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


-Ривожланган мамлакатларнинг биржа тизими


Download 186.78 Kb.
bet41/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
маъруза матни

-Ривожланган мамлакатларнинг биржа тизими
а)Франция
Еттита француз фонд биржалари орасида Париж биржаси шубҳасиз етакчи ҳисобланади. Маҳаллий аҳамиятга молик фонд биржалари шунингдек, Бордо, Лиль, Лион, Марсель, Нанси ва Нантда жойлашган. Француз биржа тизимини ажратиб турадиган жиҳатлардан бири доимо биржалар устидан давлатнинг кучли назорати ҳисобланиб келган. Ҳозирги пайтда фонд биржаси иқтисодиёт ва молия вазирлигига бўйсунади, бироқ охирги йилларда ҳукумат томонидан фонда бозорини «қайта тартибга солиш» томон маълум бир қадамлар қўйилди.
б)Швейцария
Швейцарияда жами 7та фонд биржаси фаолият кўрсатади, уларнинг орасида Цюрих, Женева ва Базель биржалари ажралиб туради. Цюрих биржасининг зиммасига йиллик савдо ҳажмининг тахминан 70%и тўғри келади. Биржа тизимига хос бўлган хусусият сифатида Швейцариянинг фонд бозорида мамлакатнинг йирик банклари монопол ҳукмронлигини кўрсатиш мумкин. Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш унчалик сезиларли эмас, банкларнинг «ўзини-ўзи тартибга солиши» кўпроқ аҳамиятга эга.
Швейцария фонд бозорига хос бўлган яна бир хусусият унинг халқаро йўналганлиги ҳисобланади. Швейцариянинг халқаро молиявий марказ сифатидаги улкан аҳамияти мамлакатнинг молия бозорида ҳам акс этмаслиги мумкин эмас, бу ерда акцияларнинг тахминан ярми ва облигацияларнинг 1/3 қисми хорижий акция ва облигациялар ташкил қилади. Қимматли қоғозлар бозорининг бундай жаҳон капитали эҳтиёжларига мослашганлиги мамлакат иқтисодиётида ҳам, йирик корпорациялар фаолиятида ҳам ижобий акс этади. «Nestle», «UBS» каби компанияларнинг акцияларига дунёнинг йирик фонд биржаларида талаб катта.
в)Германия
Швейцарияда бўлгани каби, Германия учун ҳам мамлакат фонд биржасига монопол банкларнинг кучли таъсири характерли. Энг йирик банклар фонд бозорини амалда тўлиқ монополлаштирган, улар қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш билан фаол шуғулланади, иккиламчи бозорда фаол қатнашади ва ўзлари қимматли қоғозлар йирик пакетларига эгалик қилади.
Жами Германияда 7та йирик фонд биржалари мавжуд бўлиб, Ганновер, Мюнхен, Штутгарт, Берлин, Дюссельдорф, Бремен ва Франкфурт-ам-Майн шаҳарларида жойлашган. Уларнинг орасида етакчи ҳисобланган Франкфурт биржаси Европанинг ҳам энг йирик биржаларидан саналади.

Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling