1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


-модда. Биржа аъзоларининг мажбуриятлари


Download 186.78 Kb.
bet8/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

18-модда. Биржа аъзоларининг мажбуриятлари
Биржа аъзолари:
биржа савдоси қоидаларига риоя этишга;
биржа ахборотномасига киритилган биржа товарлари савдосини амалга оширишга;
биржа ахборотномасига киритилган товарлар бўйича биржадан ташқари бозорда олди-сотди шартномаларини тузмасликка;
мижозлар талабига биноан уларга брокерлик ўрнини сотиб олиш санаси ва унинг тартиб рақами тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга;
мижозга унинг манфаатларини кўзлаб тузилган битимлар, шунингдек унинг топшириқлари бажарилиши билан боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этишга;
мижоз билан шартнома тузилаётганда уни биржа савдоси қоидалари ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш шартлари билан таништиришга;
мижоз ҳисобидан тузилган биржа битимларининг алоҳида ҳисобини юритишга мажбур.
Қонун ҳужжатларига, биржа устави ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ биржа аъзоларининг бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
19-модда. Биржа аъзоларининг умумий йиғилиши
Биржа аъзоларининг умумий йиғилиши биржа ижро этувчи органининг ташаббуси билан йилига камида бир марта йиғилади.
Биржа аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, агар уни чақириш тўғрисидаги талаб брокерлик ўринлари умумий сонининг камида ўн фоизига эга бўлган биржа аъзолари томонидан ёзма равишда билдирилган бўлса, чақирилиши мумкин.
Биржа аъзоларининг умумий йиғилиши:
биржа савдоси қоидаларини ва биржа комиссияларининг таркибини келишиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
биржа фаолиятини такомиллаштириш ва биржа савдолари самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни биржанинг бошқарув органларига киритади;
биржа уставига биноан бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
Биржа аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва йиғилиш томонидан қарорларни қабул қилиш тартиби биржа аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
20-модда. Биржа савдолари
Биржа савдолари биржа томонидан, биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ташкил этиладиган биржа товарининг савдоси.
Биржа савдолари биржада марказлаштирилган тарзда ва ушбу савдоларда биржанинг барча аъзоларига бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда ўтказилади.

Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling