1- мавзу. “Институционал иқтисодиёт” фани пайдо бўлиши, предмети ва ривожланиши


Download 416.5 Kb.
bet10/12
Sana17.06.2023
Hajmi416.5 Kb.
#1523790
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 мавзу Институтционал иқтисодиёт

Т .Вебленнинг фикрига кўра, жамият ривожланишининг асосини жамоа психологияси ташкил қилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг хатти-ҳаракати мақбуллаштирувчи ҳисоб-китоблар билан эмас, балки фаолият мақсадини белгилаб берувчи инстинктлар ва ушбу мақсадларга эришиш воситаларини белгилаб берувчи институтлар билан белгиланади. Одатлар индивидларнинг бозордаги, сиёсий ҳаётдаги, оиладаги хатти-ҳаракати доираларини белгилаб берувчи институтлардан бири ҳисобланади. Т.Веблен «Веблен самараси» номини олган нуфузли истеъмол тушунчасини киритди. Ушбу намойишкорона истеъмол муваффақиятни тасдиқлайди ва ўрта қатламларни бойларнинг хатти-ҳаракатига талқин қилишга мажбур этади.
У .Митчеллнинг фикрига кўра, бозор иқтисодиёти беқарор. Бунда иш цикллари ушбу беқарорликнинг намоён бўлиши бўлиб, уларнинг мавжудлиги давлатнинг иқтисодиётга аралашиши зарурлигини келтириб чиқаради. Саноат ишлаб чиқариши динамикаси билан нархлар динамикаси ўртасидаги фарқни тадқиқ этди. У.Митчелл инсонга «рационал оптимизатор» сифатида қарашни инкор этди. Оила бюджетларида пуллар сарфининг норационаллигини таҳлил қилди. 1923 йилда у ишсизликдан давлат суғуртаси тизимини таклиф этди.
Ж.Коммонс корпорациялар ва касаба уюшмаларининг ролини ва уларнинг инсонлар хатти-ҳаракатига таъсирини ўрганишга катта эътибор қаратди. «Корхона ёки касбнинг ижобий нуфузи – бу рақобатнинг қонунга маълум бўлган энг мукаммал шакли». Коммонс қийматга “жамоавий институтлар”нинг ҳуқуқий келишуви натижаси дея таъриф берди. Уюшган меҳнат билан йирик капитал ўртасидаги муроса воситаларини излаш билан шуғулланди. Жон Коммонс 1935 йилда қабул қилинган “ижтимоий ҳимояланганлик тўғрисидаги далолатнома”да баён этилган пенсия таъминти асосларини ишлаб чиқди.


Ж .М.Кларк давлат томонидан инқирозга қарши тадбирларнинг амалга оширилишини, хусусан “корхоналар ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида самарали барқарор талаб”ни шакллантиришга йўналтирилган давлат харажатларининг оширилишини ёқлаб чиқди.
Кларк капитализм трансформациясининг муҳим хусусияти сифатида «давлатнинг иқтисодий функцияларидаги инқилоб»ни илгари сурди, бунинг натижасида у умумий фаровонлик манфаатлари йўлида хўжалик ташкилотчиси ролини бажара бошлади. Кларкнинг фикрига кўра, бунга техник ва иқтисодий тараққиёт натижаларининг жамиятдаги барча синфлар ўртасида тенг тақсимланишида намоён бўладиган «фойдалар диффузияси» ёрдам берди.

Download 416.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling