1- мавзу. “Институционал иқтисодиёт” фани пайдо бўлиши, предмети ва ривожланиши


Учинчидан, ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда


Download 416.5 Kb.
bet9/12
Sana17.06.2023
Hajmi416.5 Kb.
#1523790
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 мавзу Институтционал иқтисодиёт

Учинчидан, ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда трансакция харажатлари мавжудлиги неоинституционалистлар томонидан таъкидланди. Трансакция харажатлари назарияси (Р.Коуз, О.Уильямсон) учун марказий бўлган ушбу атама замирида битимларни амалга оширишда юзага келадиган барча харажатлар тушунилади. Трансакция харажатлари назарияси ва мулкчилик ҳуқуқлари назариясини қўллаш натижасида Янги иқтисодий тарих (Д.Норт), деб номланган тарихий таҳлил пайдо бўлди.
Институционал иқтисодиёт ривожланишидаги иккинчи босқич ўйинлар назарияси (Ж. фон Нейман, О.Моргенштерн, Ж.Нэш)нинг неоклассикадаги умумий мувозанат моделига нисбатан билдирган танқидий хулосаси билан бошланди.
Айнан ўйинлар назарияси янги институционал иқтисодиёт моделларининг тилини шакллантирди. Ўйинлар назарияси қуйидаги тахминларга асосланади:
а) бир неча мувозанат нуқталари мавжуд бўлиши мумкин;
б) мувозанат нуқталари Парето бўйича оптимум нуқталарига мос келиши
шарт эмас;
в) мувозанат умуман мавжуд бўлмаслиги мумкин.
Анъанавий институционализм муаллифларининг унинг ривожланиш тарихига қўшган ҳиссалари ва улар назариялари муҳим аҳамиятга эга.
1.5-жадвал
«Эски институционализм» асосчилари

Вакил

Асосий иши

Торстейн Бунде Веблен (1857-1929)

«Бекорчи синф назарияси», 1899.

Уэсли Клер Митчелл (1874-1948)

«Ишбилармонлик цикллари», 1927.

Джон Р.Коммонс (1862-1945)

«Институционал иқтисодиёт фани», 1934.

Джон Морис Кларк (1884-1963)

«Иқтисодий институтлар», 1957.


Биринчи босқич XX асрнинг 20-30-йиллари. Мазкур босқич вакиллари иқтисодий фанга «институтлар» тушунчасини киритди. Уларнинг фикрича, инсоннинг хатти-ҳаракатига давлат, корпорациялар, касаба уюшмалари, ҳуқуқ, одоб-аҳлоқ, оила институти каби институционал тузилмалар таъсир кўрсатади.

Download 416.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling