1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


* Мақсадга йуналтирилган шахс


Download 0.77 Mb.
bet60/66
Sana16.11.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1781233
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66
Bog'liq
1 – мавзу корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили-fayllar.org

* Мақсадга йуналтирилган шахс. Булар:
  • Низони узларининг шахсий манфатларини амалга оширишда қурол сифатида курадилар;


  • уз манфаати йулида атрофдагиларга қаллоблик қиладилар, найранг ишлатадилар.


* Низосиз шахслар. Булар узларининг ҳаракатлари билан кунгилни топиши биланоқ янги низоларни ижод этадилар.


Низоларнинг ривожланиш босқичлари
Низонинг келиб чиқиши ва тўқнашишнинг содир бўлиши бир бутун жараён бўлиб, бу жараён қуйдаги босқичларни ўз ичига олади.

.чизма. Низонинг келиб чикиш ва тукнашиш жараёни модели.


Бу жараённинг биринчи босқичида низо чиқиши учун вазият туғ илади, яьни томонлар манфаатларининг қарама-қаршилиги обектив равишда намоён бўлади. Аммо очиқдан-очиқ тўқнашув содир бўлмайди. Бундай ҳолат хар иккала томонни ташаббуси билан ёки “меросдан “қолган низонинг таьсири остида вужудга келиши мумкин.
Низоли вазиятнинг обектив равишда вужудга келишига бевосита қарама-қарши турувчи томонларнинг ўзлари ёки уларнинг муҳолифлари сабабчи бўлиши мумкин. Улар турлича даража (ранг)га эга бўлган томонларидир. Масалан:


  • Даражали муҳолифлар – бу шаҳслар;


  • Даражали муҳолифлар-бу гурухлар;


  • Даражали муҳолифлар-бу ташкилотлар;


  • Даражали муҳолифлар-бу диалог чоғида ўз-ўзидан қарор қабул қилувчи шахслар. Низонинг ривожланишида ва содир бўлишида уларнинг таъсири деярли бўлмайди.

Низоли вазиятнинг бошқа бир унсури-бу айни шу вазиятни келтириб чиқарувчи объектдир. Купинча шу обектни “бўлиша олмаслик” ёки уни “булишдаги “адолацизлик сабабли низоли вазият вижудга келади. Натижада зиддиятга борувчи томонлар ўзларининг манфаатлари юлида ҳал қилувчи мафқийни эгаллашда уринадилар.


Низоли вазиятнинг ташқи унсурлари мавҳжуд. Булар қуйдагилардир:


  • Ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиш;


  • Фикрини аъниқ изхор эта олмаслик;


  • Бир-бирини тушунишини ҳоҳламаслик;


  • Асосга эга бўлмаган ношукирлик ва хоказо.

Низо сабаблари ( 2 – босқич) а унинг кенгайиш эҳтимоли (3-босқич)ни ўз вақтида сезиш, (4-босқич)низонинг юзага чиқмасликка олиб келади. Агар жараёнга эътиборсизлик билан қараладиган бўлса, у холда низонинг келиб чиқиши табиий (5-босқич). Энди уни бошқариш (6-босқич) зарурияти туғилади.


Бошқаришнинг самарадорлигига қараб, низонинг оқибатлари функционал ва дисфункционал кўринишларида бўлиши мумкин (7-босқич).
Низонинг еттита функционал оқибати маълум. Бу оқибатлар низони бошқаришнинг ижобий самара берганлигини ифодалайди. Масалан, биринчи оқибат:


  • Низони ҳал қилишда ҳар иккила томон учун маъқул қарор қабул қилинишда намаён бўлди. Қарама-қарши томонлар низо ечимига тенг манфаат нуқтаи назаридан ёндошилганида мамнун қоладилар. Бундай оқибат ўз навбатида низо ечими бўйича қабул қилинадиган қарор тўсиқларини, яъни қарама-қарши томонларининг бир-бирига бўлган:


  • Адоватни;


  • Хусуматни;


  • Душманликни;


  • Адолатсизлик каби ғаразли тусиқларни юмшатишга ёки бутунлай йуқотишга имкон беради.

Функционал оқибатнинг бошқа кўринишида қарама-қарши томонларнинг кўпроқ ҳамкорлик қилишга, ҳаттоки келгусида ҳам ўртада низо чиқармасликка бўган мойилликлари намаён бўлади.


Функционал оқибат қарама-қарши томонларнинг ўзаро сир сақлашлари, гуё “айтиладиган фикр улар манфаатларига зид келади”, деган гумон билан атайин айтилмай қолган фикрларда ҳам ўз аксини топиши мумкин. Аслини олганда, бундай оқибат ҳам қарор қабул қилиш сифатини оширишга ундайди, чунки бундай ҳолат қарши томоннинг юзага келиши мумкин бўлган низо сабаблари ва объектларини янада чуқурроқ таҳлил қилишга, унга “ташхис” қуйишга ундайди.
Функционал оқибат очиқдан-очиқ кўринишдаги низоликларда намаён бўлиши мумкин.улар турли нуқтаи назарлар моҳиятини очишда, қушимча ахбаротларни олишда, муқобил ечимларни топишда томонлар учун имкон беради.
Агар низоларни бошқаришнинг самарали йуллари топилмаса, у ҳолда мақсадга эришишга халақит берувчи қуйидаги куринишдаги дисфункционал оқибатлар юзага келиши мумкин, яъни:


  • Қониқмаганлик,мамнун бўлмаслик,норозилик;


  • Ёмон рухий холат;


  • Қўнимсизликнинг ошиши;


  • Мехнат унумдорлигининг пасайиши;


  • Келажакда ҳамкорликнинг сусайиши;


  • Узининг гурухига кўпроқ садоқат ва бошқа гуруҳлар билан рақобатни сусайтириш;


  • Қарши томонни фақат “душман” деб гумонсираш,ўзининг мақсадини ижобий,қарши томоннинг мақсадини эса фақат “салбий” деб ўйлаш;


  • Ҳамкорликка чек қўйиш ва қарама-қарши томонлар билан низога чиқиш;


  • Узаро муносабат ва ҳамкорликни сусайтириб,адоватни,хукуматни кучайтириш;


  • Урғуни ўзгартириш:диққат-еътиборни кўпроқ реал муаммони ечишга эмас, балки низо жараёнида “ғолиб” чиқишга қаратиш.

Бу оқибатлар фақат салбий томонга ишлайди ва низо етилмаган бўлса-етилтиришга,тўхтаб турган бўлса-қўзғатишга, жиддий бўлмаса-жиддийлаштиришга,тўқнашиш эҳтимол бўлиб турган бўлса уни амалга ошишига хизмат қилади. Қисқаси, адоват тегирмонига сув қуяди.





Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling