1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Умумташкилий (комплекс) мақсадлар


Download 0.77 Mb.
bet62/66
Sana16.11.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1781233
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
1 – мавзу корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили-fayllar.org

Умумташкилий (комплекс) мақсадлар. Бу усулнинг моҳияти – барча қатнашчиларнинг ҳаракатини бутун кучини бош мақсаднинг амалгам ошишига сафарбард қилиш. Масалан, ишлаб чиқариш бўлимининг учала сменаси ўртасида низоли вазият содир бўладиган бўлса, унинг олддини олиш учун дарро сменалар махсадлари асосида бўлимнинг умумий мақсади аниқлаб олинади. Енди ҳар бир сменанинг раҳбари бевосита смена манфаати нуқтаи назарда эмас, балки бўлимнинг умумий мхсади нуқтаи назардан қарор қабул қилади.
Мукофатланишнинг таркибий тизими. Дисфункционал оқибатларда ҳоли бўлиш ҳамда кишиларнинг ҳатти ҳаракатларига ижобий таъсир ўтказиш туфайли, келиб чиқиши мумкун бўлган низоларнинг олдини олиш ва уларни бошқариш учун мукофатланиш тизими кенг қўлланилади. Умумташкилот, умумкорхонанинг комплекс мақсадларига эришишда жонбозлик кўрсатган, муаммонинг ечимига комплекс ёндашиб ён тарафдагиларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилганлар албатта:

Бу ўринда фақат мукофотлаш эмас балки ғайри қонуний иш тутган, ёки умумкорхона манфаатига зид ҳатти – ҳаракат қилган ходим ва бўлимларга тегишли жазоларни белгилаш ҳам келиб чиқиши мумкин бўлга низомларни олдини олишда ҳал қилувчи рол ўйншни таъкидламоқ жойиз.


Низоли вазиятларни олдини олиш ёки зиддиятни юмшатишнинг бешта стратегик усули маълум.
Узоқлашиш. Комил инсон жанжалдан узолашишга ҳаракат қилади. Келишмовчилик авжига чиқади у муҳокамага қатнашмайди. Бундай усул низоли вазиятнинг ечилишига манфаатдор бўлмаган ва ўзаро муносабатланинг зохирий яхшилигича қолишини исташган ҳолларда томонлар тарафидан қўлланилади. Будай ҳолатли зиддият ҳали етилмаган ёки зиддиятга чиқувчиларнинг лавозим даражалари яқин бўлган ҳолларда кузарилади.
Агар зиддият субектив сабаблар туфайли бўлган бўлса, у ҳолда узоқлашиш стратегияси мақул стратегиясидир. Чунки у томанларга тинчланишга, вазият устида яна бир бор факир – мулоҳаза юрутиб, фахим – фаросат или англаб олиш оқибатида эса қарама – қаршиликка боришга, ини давом эттиришга ҳеч қандай асос ёъқ деган хулосага келишига имкон беради. Агар зиддият обектив сабаблар туфайли юзага келган бўлса, узоқлашиш стратегияси ҳар икки томонни мағлубиятга олиб боради. Чунки узоқлашиш даврида вақт чўзилади, низоли вазиятни чақирувчи сабаблар чуқурлашади, қисқаси “яра газзак” олади.
Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш ёъли билан низони бартараф қилишга қаратилган. Зиддиятли вазиятда қарама – қарши томонлар бир – бири билан хуш муомилали бўлишга, арзимаган нарсага аччиқланиш, умумий, бир вақтнинг ўзида бирга сузаётган қайиқни “қалтис тебратиш” ярамаслигига чақиришади.
Бундай усул иккала томондан биттасининг лавозим даражаси ёки мавқйи юқори бўлган ва у мазкур зиддият бўйича ўзини бахслашишга тушушни лозим деб билмаган ҳолларда қўлланилади. Бунда зиддиятга тушишдан воз кечган томон муҳаллифига ўз истагига эришишга имкон берса – да, иккала томон ўртасидаги дахшатли “ёғин” сўнади ва келажакда ҳам яхши муносабат сақланиб қалишга эришилади. Шу тариқа ишонч орқали вазият силлиқлашади.
Мажбурлаш – бу томонлардан бирини ҳоҳиш – иродасини, сўзини мажбуран зурлаб қабул қилдиришдир. Сўзини ўтказмочи бўлган томон қарши томоннинг фикри билан хисоблашмайди, уни инкор этади. Бундай стратигияни қўллайдиган томон тажавускорлик билан ўз хохишини қарши томонга мажбурлаб ўтказади. Бу усулни кўпроқ раҳбарлар қоул остида ишлайдиганларга нисбатан қўллашади.
Мажбурлаш стратегияси ташаббусни бўғади, корхонада “руҳий иқлим” нинг беқарорлигига олиб келади. Айниқса, бу усул юқори малакали, нисбатан ёш мутахасисларга нафрат уйғотади.
Келишув. Низоли ҳолатдан мувоффақиятли чиқишнинг энг муҳум шарти – бу муросага кела олишдир.келишув билан низоларни ҳал этиш, бу юқорибаҳоланувчи стратегиc усул бўлиб бунда иккала томонни қанотлантирувчи ечимга келинади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling