1 – модул: молия бозорининг назарий асослари режа


Молия бозорида ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ


Download 48.86 Kb.
bet2/7
Sana12.03.2023
Hajmi48.86 Kb.
#1264734
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Маъруза (2)

Молия бозорида ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ:
- бозорнинг даромадлилик даражаси;
- бозорни солиққа тортиш шарт-шароитлари;
- капитални йўқотиш ёки назарда тутилган фойдани ололмаслик риски;
- бозорни самарали институционал ва функционал ташкиллашгани;
- бозорни самарали мувофиқлаштирилганлиги ва назорат қилиниши;
- макро ва микроиқтисодий барқарорлик;
- ташқи кучлар ва ҳодисаларнинг бозорга таъсири ва бошқалар.
Ушбу омиллар (ташқи ва ички фундаментал омиллар) молия бозоридаги воқеликлар (жараёнлар, ҳодисалар) ривожини шакллантиради.
Молия бозорининг юқори даражада ташкиллашганлиги унинг алоҳида фаолият механизми билан белгиланади. Бу механизм иқтисодиётнинг қонун ва категорияларини тўлиқ амал қилиши негизида ва давлатнинг регулятив (административ ва индикатив тарзда) сиёсати асосида молия бозорининг барча қатнашчиларини бевосита иштироки натижалари билан белгиланади, давлат ва иқтисодиёт субъектлари томонидан биргаликда ҳаракатга келтирилади.
Молия бозорининг хоссалари қуйидагилардан келиб чиқади:
- молиявий инструментлар ва улар бўйича иқтисодий-хуқуқий муносабатларни таъминловчи ташкиллашган мураккаб инфратузилмага (институционал ва функционал тузилмага) ва фаолият механизмига эга динамик тизим;
- очиқлик, тенг имконият, эркин рақобат, объектив бозор баҳоси, рисклилик, омиллар ва воқеликларни (жараёнларни) ўлчамлилиги (таҳлил қилиниши, баҳоланиши ва прогнозланиши мумкинлиги);
- молиявий инструментларнинг монетизациялашган реал базис ва сифат билан таъминланганлиги, стандартлашганлиги ва унификацияланганлиги;
- бозор ва унинг қатнашчиларини транспарентлилиги (информацион шаффофлиги);
- молиявий инструментларнинг оптимал ҳажми ва баҳоларини объектив талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланиши;
- молиявий инструментларнинг эркин муомаласи индустрияси учун бозор инфратузилмаси билан таъминланганлиги;
- бозор қатнашчиларининг бизнес қуввати потенциали (сифат параметрлари даражаси миқдори бўйича);
- бозорни тартиблаштирилганлиги (мувофиқлаштирилиши ва назорат қилишиши даражаси бўйича).
Молия бозорининг муҳим ҳоссаларига қуйидагилар киради: бозор географияси кенглиги ва чегаралари, бозорнинг ташкилий модели параметрлари, бозорни рақобатбардошлилиги ва хавфсизлиги даражаси, бозорнинг рисклилик даражаси, бозорнинг жалбдорлилиги, бозорнинг эгилувчан мослашувчанлиги даражаси, бозорни иқтисодиётга эквивалентлилик даражаси, бозорнинг функцияларини бажариши даражаси, бозорни омилларга таъсирчанлиги даражаси. Санаб ўтилган хоссалар молия бозори муҳитининг қувват потенциалини белгилайди ва ривожини шакллантиради. Яъни, молия бозори муҳитининг қувват потенциали даражаси бош (интеграл) хосса сифатида молия бозорининг санаб ўтилган хоссалари даражаси миқдори билан белгиланади ва баҳоланади.

2 – савол баёни: Молия бозори таркибига қуйидагилар киради:


- пул бозори;
- қимматли қағозлар бозори;
- валюта бозори;
- инвестиция бозори;
- ссуда капитали;
- суғурта бозори ва ҳ.к.
Молия бозорини таркибан қимматли қоғозлар бозори ва қарзга бериладиган пул бозоридан иборат бўладиган десак ҳам хато бўлмайди. Қарз пули табиатдан бир хил эмас.
У биринчидан, пулни ишлатиб, даромад топишни кўзлайди, бунда пул капитал шаклини олади. Иккинчидан эса, пул шахсий эҳтиёжларни қондириш учун ишлатилади ва оддий тўлов ёки харид воситасини ўтайди. Банкларда, фонд биржасида ва аукционларда ўтказиладиган молия бозори асосан қарз пуллар бозори кўринишида бўлади. Қарз пуллар истеъмол товарларни сотиб олиш, ўз хусусий ишини ташкил этиш ёки кенгайтириш (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини сотиб олиш) учун олиниши мумкин.
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат бўлган субъектлар пул билан муносабат қиладилар. Қисқача бўлсада молия бозорининг таркибини кўриб чиқайлик, чунки булар ҳақидаги тўла маълумотлар щрганиб борилади.

Download 48.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling