1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

Ўзаро ҳисоб-китоб 
32 
Ташкилот активлар ва мажбуриятларни ёки даромадлар ва харажатларни ўзаро ҳисоб-китоб 
қилмаслиги лозим, бундан муайян МҲХСда талаб этилган ёки рухсат этилган холлар мустасно. 
33 
Ташкилот активлар ва мажбуриятларни ҳамда даромадлар ва харажатларни алоҳида тақдим этади. 
Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш операциянинг ёки бошқа ҳодисанинг моҳиятини акс эттирадиган ҳолатдан 
ташқари, молиявий ҳолат тўғрисидаги ёки фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад 
тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ўзаро ҳисоб-китоб қилиш фойдаланувчиларнинг содир бўлган 
операциялар, бошқа ҳодисалар ва шартларни тушуниши ҳамда ташкилотнинг келгуси пул 
оқимларини баҳолаш имкониятини камайтиради. Активларни улардан баҳоланган резервларни, 
масалан, захираларнинг қадрсизланиши бўйича резервларни ва шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича 
резервларни чегирган ҳолда, соф асосда кўрсатиш ўзаро ҳисоб-китоб қилишни англатмайди. 
34 
15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум” ташкилотдан харидорлар билан 
тузилган шартномалар бўйича тушумни ташкилот ваъда қилинган товарларни ёки хизматларни 
ўтказиш эвазига ташкилот олиш ҳуқуқига эга бўлиши кутиладиган товон суммасида баҳолашни талаб 
этади. Масалан, тан олинган тушум суммаси ташкилот томонидан тақдим этилган ҳар қандай савдо 
чегирмаларини ва муайян ҳарид қилинган ҳажм учун чегирмаларни акс эттиради. Ташкилот одатдаги 
фаолияти давомида тушум келтирмайдиган, лекин асосий тушум келтирувчи фаолият учун қўшимча 
бўлган бошқа операцияларни амалга оширади. Ташкилот ушбу операциялар натижаларини, агар 
бундай тақдим этиш операция ёки бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини акс эттирса, ҳар қандай 
даромадни шу операция бўйича келиб чиқадиган тегишли харажатлар билан ўзаро ҳисоб-китоб 
қилиш йўли билан тақдим этади. Масалан: 
(a) 
ташкилот узоқ муддатли активларни, жумладан инвестициялар ва операцион активларни 
чиқиб кетишидан олинадиган фойда ва зарарларни уларни чиқиб кетишидан тушадиган 
товон суммасидан активнинг баланс қийматини ва тегишли сотиш харажатларини чегирган 
ҳолда акс эттиради; ва 
(б) 
ташкилот 37-сон БҲХС “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли 
активлар”га мувофиқ тан олинадиган баҳоланган мажбуриятга тегишли бўлган ва 


1-сон БҲХС 

© МҲХС Фонди 
шартнома асосида (масалан, етказиб берувчининг кафолати шартномаси) учинчи томонга 
нисбатан сарфлар қопланган суммани чегирган ҳолда нетто асосда кўрсатиши мумкин.
35 
Шу билан бирга, ташкилот ўхшаш операциялар гуруҳидан юзага келадиган фойда ва зарарларни
жумладан валюта курсидаги ўзгаришлар бўйича фойда ва зарарларни ёки савдо учун мўлжалланган 
молиявий инструментлардан юзага келадиган фойда ва зарарларни нетто асосда акс эттиради. Лекин, 
ташкилот бундай фойда ва зарарларни, агар улар муҳим бўлса, алоҳида тақдим этади.

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling