1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

Фаолиятнинг узлуксизлиги 
25 
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш давомида раҳбарият ташкилот фаолиятини узлуксиз давом 
эттириш қобилиятини баҳолаши лозим. Раҳбарият ташкилотнинг фаолиятини тугатиш ёки 
савдо фаолиятини тўхтатиш ниятида бўлмаса ёки бундай чораларни амалга оширишдан бошқа 
муқобил чораси мавжуд бўлмаган ҳолатдан ташқари, ташкилот молиявий ҳисоботни 
фаолиятнинг узлуксизлиги асосида тайёрлаши лозим. Агар раҳбарият баҳолашни амалга 
ошираётганда ташкилот фаолиятини узлуксиз давом эттириши қобилияти тўғрисида 
аҳамиятли шубҳа тўғдириши мумкин бўлган ҳодисалар ёки шартларга боғлиқ муҳим 
ноаниқликлардан хабардор бўлса, ташкилот ушбу ноаниқликларни ёритиб бериши 
лозим. Агар ташкилот молиявий ҳисоботни фаолиятнинг узлуксизлиги асосида тайёрламаса, у 
ушбу факт билан бирга молиявий ҳисобот қайси асосда тайёрланганлигини ҳамда ташкилот 
фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлай олмаслиги сабабини ёритиб бериши лозим. 
26 
Фаолиятнинг узлуксизлиги фарази асосланганлигини баҳолашда раҳбарият ҳисобот даври охиридан 
кейинги камида, лекин чекланмаган, ўн икки ойни қамраб олган келажакка оид барча мавжуд 
маълумотларни инобатга олади. Уларни таҳлил қилиш даражаси ҳар бир ҳолатдаги фактларга боғлиқ 
бўлади. Aгар ташкилот узоқ йиллардан бери фойда келтирадиган операциялар ва молиявий 
ресурсларни осонлик билан олиш имкониятига эга бўлса, ташкилот молиявий ҳисобот мақсадида 
узлуксиз фаолият фарази тўғри эканини батафсил таҳлилсиз хулоса қилиш мумкин. Бошқа 
ҳолатларда раҳбарият фаолиятнинг узлуксизлиги фаразидан фойдаланиши ўринли эканига ишонч 
хосил қилишдан олдин, у жорий ва келгуси фойдалиликка , қарзни тўлаш графикларига ҳамда қайта 
молиялаштиришнинг потенциал манбаларига тегишли кенг кўламдаги омилларни кўриб чиқиши 
зарур бўлиши мумкин. 
Ҳисоблаш усули бўйича ҳисоб 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling