1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


(б)  қайта таснифланган ҳар бир модданинг суммаси ёки моддалар синфи; ва


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

(б) 
қайта таснифланган ҳар бир модданинг суммаси ёки моддалар синфи; ва 
(в) 
қайта таснифлашнинг сабаби. 
42 
Қиёсий суммаларни қайта таснифлаш амалий имконсиз бўлган ҳолларда, ташкилот 
қуйидагиларни ёритиб бериши лозим: 
(a) 
суммаларни қайта таснифламаслик учун сабаб, ва 
(б) 
суммалар қайта таснифланганида киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг 
характери. 
43 
Маълумотларнинг даврлараро қиёсийликни ошириш, айниқса прогноз қилиш мақсадларида 
молиявий маълумотлардаги тенденцияларни баҳолаш учун фойдаланувчиларга иқтисодий қарорлар 
қабул қилишда ёрдам беради. Баъзи ҳолатларда, жорий даврга нисбатан киёсийликка эришиш учун 
муайян олдинги даврдаги қиёсий маълумотларни қайта таснифлашнинг амалий имкони бўлмайди. 
Масалан, ташкилот олдинги давр(лар)даги маълумотларни қайта таснифлашга имкон берадиган 
тарзда йиғмаган бўлиши мумкин ва бундай маълумотларни қайта яратиш амалий имконсиз бўлиши 
мумкин. 
44 
8-сон БҲХСга кўра, ташкилот ҳисоб сиёсатини ўзгартирган ёки хатони тузатган пайтда талаб 
этиладиган қиёсий маълумотларга нисбатан тузатишлар белгиланган. 
Тақдим этишнинг изчиллиги 
45 
Ташкилот бир даврдан кейинги даврга молиявий ҳисоботдаги моддаларни тақдим этишни ёки 
таснифлашни қуйидаги холлардан ташқари ўзгартирмасдан қолдириши лозим: 
(a) 
ташкилот фаолияти характерининг аҳамиятли даражада ўзгариши ёки унинг 
молиявий ҳисоботини қайта кўриб чиқиш натижасида, 8-сон БҲХСдаги ҳисоб 
сиёсатини танлаш ва қўллаш учун мезонларни инобатга олган ҳолда, бошқача тарзда 
тақдим этиш ёки таснифлаш ўринлироқ бўлиши мумкинлиги очиқ намоён бўлган 
ҳолда; ёки 


1-сон БҲХС 
10 
© МҲХС Фонди 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling