1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


(б)  МҲХС тақдим этишда ўзгаришни талаб этган ҳолда


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

(б) 
МҲХС тақдим этишда ўзгаришни талаб этган ҳолда. 
46 
Масалан, аҳамиятли даражадаги ҳарид қилиш ёки ҳисобдан чиқариш ёки молиявий ҳисоботни тақдим 
этишни қайта кўриб чиқиш молиявий ҳисоботни бошқача тарзда тақдим этилишини талаб этиши 
мумкин. Агар тақдим этиш тарзи ўзгартирилишимолиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ишончли 
ва ўринлироқ бўлган маълумотларни таъминласа ва бундай тақдим этиш тарзини давом эттириш 
эҳтимоли бўлиб, бу қиёсийликни камайтирмаса, ташкилот ўз молиявий ҳисоботининг тақдим этиш 
тарзини ўзгартиради. Тақдим этиш тарзида бу каби ўзгартиришлар қилинганда, ташкилот ўзининг 
қиёсий маълумотларини 41 ва 42 бандларга мувофиқ қайта таснифлайди. 
Тузилиши ва мазмуни 
Кириш 
47 
Мазкур стандарт молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган 
даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда 
муайян маълумотлар ёритиб берилишини талаб этади ҳамда бошқа сатр моддаларини ушбу ҳисоботда 
ёки изоҳларда ёритиб берилишини талаб этади. 7-сон БҲХС “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги 
ҳисобот” пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга нисбатан талабларни 
белгилайди. 
48 
Мазкур стандартда баъзида “маълумотларни ёритиб бериш” атамасини молиявий ҳисоботда тақдим 
этиладиган моддаларни ҳам ўз ичига олган ҳолда, кенг маънода қўлланади. Маълумотларнинг ёритиб 
берилиши бошқа МҲХСларда ҳам талаб этилади. Мазкур стандартнинг бирор қисмида ёки бошқа 
МҲХСда назарда тутилмаган бўлса, бундай маълумотлар молиявий ҳисоботнинг ўзида ёритиб 
берилиши мумкин. 
Молиявий ҳисоботни идентификациялаш 
49 
Ташкилот молиявий ҳисоботни аниқ идентификациялаши ва у билан биргаликда эълон 
қилинган бошқа маълумотлардан фарқлаши лозим. 
50 
МҲХСлар фақатгина молиявий ҳисоботга нисбатан қўлланади ва йиллик ҳисоботда тақдим этилган 
бошқа маълумотларга, тартибга солувчи орган ҳисоботига ёки бошқа ҳужжатга нисбатан зарурий 
тарзда қўлланмайди. Шунинг учун, фойдаланувчилар МҲХСларга асосан тайёрланадиган 
маълумотларни ўзлари учун фойдали бўлиши мумкин бўлган, аммо ушбу талаблар остида бўлмаган 
бошқа маълумотлардан фарқлай олиши аҳамиятлидир. 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling