1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


  Ташкилот ҳар бир молиявий ҳисоботни ва изоҳларни аниқ идентификациялаши лозим. Шу


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

51 
Ташкилот ҳар бир молиявий ҳисоботни ва изоҳларни аниқ идентификациялаши лозим. Шу 
билан бирга, ташкилот қуйидаги маълумотларни аниқ ажратиб кўрсатиши ва уларни тақдим 
этилган маълумотлар тушунарли бўлиши учун зарур бўлганда такрорлаши лозим: 
(a) 
ҳисобот берувчи ташкилотнинг номи ёки идентификациялашнинг бошқа усуллари ва 
олдинги ҳисобот даври охиридан бошлаб ушбу маълумотдаги ҳар қандай ўзгариш; 
(б) 
молиявий ҳисобот алоҳида ташкилотга ёки ташкилотлар гуруҳига тегишлилиги; 
(в) 
ҳисобот даври охирининг санаси ёки молиявий ҳисобот тўплами ёки изоҳлар қамраб 
олган давр; 
(г) 
21-сон БҲХСда таърифланганидек, тақдим этиш валютаси; ва 
(д) 
молиявий ҳисоботдаги суммаларни тақдим этишда фойдаланилган яхлитлаш 
даражаси. 
52 
Ташкилот саҳифалар, ҳисоботлар, изоҳлар, устунлар ва бошқалар учун тегишли сарлавҳаларни 
кўрсатиш орқали 51-банддаги талабларни бажаради. Бундай маълумотларни тақдим этишнинг энг 
мақбул йўлини аниқлашда мулоҳаза қилиш талаб этилади. Масалан, ташкилот молиявий ҳисоботни 
электрон тарзда тақдим этса, саҳифаларни алоҳида ажратиш ҳар доим ҳам фойдаланилмайди; бунда 
ташкилот юқоридаги моддаларни молиявий ҳисоботда келтирилган маълумотлар тушунарли 
бўлишини таъминлаш учун тақдим этади. 
53 
Ташкилот кўп ҳолларда маълумотларни тақдим этиш валютасининг минг ёки миллион бирлигида 
тақдим этиш орқали молиявий ҳисоботни тушунарлироқ бўлишига эришади. Бунга ташкилот 
яхлитлаш даражасини ёритиб берган ва муҳим маълумотларни тушириб қолдирмаган ҳолатда йўл 
қўйилади. 


1-сон БҲХС 
© МҲХС Фонди 
11 
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот 
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиладиган маълумот 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling