1- ва 2-лаборатория ишлари
Биринчи машғулотда эксперимент ўтказиш тартиби
Download 1.65 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1-жадвал
- 5.2-жадвал
- Диэлектрик номи
- 5.4. Иккинчи машғулотда эксперимент ўтказиш тартиби
5.2. Биринчи машғулотда эксперимент ўтказиш тартибиқисқа туташувчи ва мослашган юкламаларда амплитудавий тақсимотларни қуриш. Тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлигини ўлчаш5.2.1. Генераторни ёқинг ва уни 10…15 минут қиздиринг. 5.2.2. Тўлқинўтказгичда турғун тўлқин режимини ўрнатинг, бунинг учун ўлчаш линиясининг чиқишига қисқа туташувчи юкламани уланг. 5.2.3. Ўлчаш линиясининг каллагидаги хажмли резонаторни генератор частотасига созланг, бунда индикаторнинг максимал кўрсаткичига эришинг. Индикатор ҳеч нарса кўрсатмаса, ўлчаш линияси каллагининг жойини ўзгартиринг ва созлаш амалини такрорланг. 5.2.4. Каллакни ўлчаш линияси бўйлаб силжитиб (z координатасини ўзгартириб), тўлқинўтказгичдаги майдоннинг амплитудавий тақсимоти қ(z) ни, яъни индикатор кўрсаткичлари нинг z масофасига боғлиқлигини олинг. 5.2.5. Генератор частотасини f1 дан f2 га ўзгартириб, 5.2.3 ва 5.2.4 амалларни такрорланг. Ўлчаш натижаларини 5.1-жадвалга киритинг. 5.1-жадвал……………… юкламада амплитудавий тақсимот турини тажрибада аниқлаш натижалари
5.2.6. Ўлчаш натижаларига кўра тўлқинўтказгичдаги майдоннинг амплитудавий тақсимоти қ(z) графикларини чизинг. 5.2.7. Тўлқинўтказгичдаги 1, 2 тўлқинларининг узунлигини тажрибада аниқланг ва уларни ҳисоблаб чиқарилган миқдорлар билан солиштиринг. 5.2.8. Ўлчаш линиясининг чиқишига қисқа туташувчи юклама ўрнига мослашган юкламани ўрнатинг ва 5.2.4-бандда кўрсатилган тартибда амплитудавий тақсимотни ўлчанг. Ўлчаш натижаларини 5.1-жадвалга киритинг ва амплитудавий тақсимот графигини чизинг. 5.2.9. бажарилган ишларни тахлил қилинг ва ҳулосалар чиқаринг. 5.3. Иккинчи машғулотдаги ҳисоблаш қисми5.3.1. Ҳаво билан тўлдирилган тўлқинўтказгичнинг тўлқин қаршилиги миқдорини ҳисобланг. 5.3.2. Ўқитувчи томонидан берилган частота учун ҳар хил диэлектрик билан тўлдирилган тўғрибурчакли тўлқинўтказгичдаги тўлқинларнинг узунликларини ҳисобланг. қўлланилувчи диэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанликлари 5.2-жадвалда келтирилган. 5.2-жадвалДиэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингирувчанлиги миқдорлари
5.4. Иккинчи машғулотда эксперимент ўтказиш тартибиЮкламанинг тўлиқ қаршилигини аниқлаш учун зарур бўлган меъёрланган силжиш қиймати ва югурма тўлқин коэффициенти миқдорларини ўлчаш ва ҳисоблаш 5.4.1. f2 частотаси учун турғун тўлқин режимидаги амплитудавий тақсимотнинг барча бўғинлари (минимумлари) координаталарини аниқланг. Ушбу банд амали 5.2.1...5.2.4-бандларининг амаллари бажарилганидан кейин генератор ўчирилган бўлса бажарилади. 5.4.2. Тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлиги ни аниқланг. 5.4.3. қисқа туташувчи ёки мослашган юкламанинг ўрнига ўлчаш линиясининг чиқишига реактив юкламани уланг. 5.4.4. қисқа туташувчи поршеннинг уч ҳолати L учун тўлқинўтказгичдаги амплитудавий тақсимотнинг zmin р.ю. бўғинлари (минимумлари) координаталарини аниқланг. 5.4.5. қисқа туташувчи ва реактив юкламаларда тўлқинўтказгичдаги ЮТК миқдорларини аниқланг. 5.4.6. z силжишининг катталиги ва йўналишини – қисқа туташувчи ва реактив юкламаларда (қисқа туташувчи поршеннинг уч ҳолати L учун) амплитудавий тақсимотларнинг энг яқин бўғинлари ўртасидаги масофани аниқланг. Силжиш йўналиши қисқа туташган юкламадаги бўғин координатасига нисбатан аниқланади. 5.4.7. z миқдорини тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлиги га нисбатан меъёрланг. 5.4.8. Ўлчаш ва ҳисоблаш натижаларини 5.3-жадвалга киритинг. .3-жадвалDownload 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling