1- ва 2-лаборатория ишлари
Download 1.65 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.6. Юклама қаршилигини тўлиқ қаршиликлар доиравий диаграммаси (Вольперт диаграммаси) ёрдамида ҳисоблаш
2.5. Юкламалар турлари
Ушбу лаборатория ишида юкламаларнинг қуйидаги турлари қўлланилади: мослашган юклама, қисқа туташувчи юклама ва реактив юклама. Мослашган юклама тўлқинўтказгич бўлагида бажарилади. Унинг ичига полистиролли темир кукуни аралашмаси жойлаштирилади. Бу аралашма тўлқин энергиясини ютади. Реактив юклама ҳам тўлқинўтказгич бўлагида ясалади. Юклама бўйлаб қисқа туташувчи поршень ҳаракатланади. Реактив юкламада олинадиган амплитуда тақсимоти қисқа туташувчи юкламадаги амплитуда тақсимотига ўхшаш. Лекин бу тақсимотда майдон кучланганлиги минимумлари z катталикка силжиган. Баъзан амалда актив ва реактив қаршиликлар билан тавсифланадиган ихтиёрий юкламалар ҳам учрайди. 2.6. Юклама қаршилигини тўлиқ қаршиликлар доиравий диаграммаси (Вольперт диаграммаси) ёрдамида ҳисоблаш Тўлиқ қаршиликлари доиравий диаграммаси тўлқинўтказгичнинг тўлқин қаршилига нисбатан меъёрланган юкламанинг тўлиқ қаршилигининг ташкил этувчилари (RЮғZТ, XЮғZТ) билан қайтариш коэффициенти модули |ГЮ| ва фазаси Н ўртасидаги алоқани аниқлайди. |ГЮ| миқдорлари ўрнига югурма тўлқин коэффициенти ЮТК ёки турғун тўлқин коэффициенти ТТК миқдорларидан фойдаланиш мумкин. Битта расмда бирга келтирилган RЮғZТқconst (2.12-расм) ва XЮғZТқconst айланалари (2.13-расм) қутбли координаталар тизимидаги тўлиқ қаршиликлар доиравий диаграммасини ҳосил қилади. Бу доиравий диаграмманинг ҳар бир нуқтаси меъёрланган комплекс қаршиликка мос келади. Меъёрланган актив қаршиликларнинг доимий миқдорлари айланаларининг марказлари доиравий диаграмманинг симметрия ўқида ётади. Бу ўқда меъёрланган актив қаршиликнинг нолдан чексизликкача бўлган миқдорлари қайд этилган. ЮТК миқдорлари бу ўқда меъёрланган актив қаршиликнинг 0 дан 1 гача бўлган миқдорларига, ТТК миқдорлари эса бу ўқда меъёрланган актив қаршиликнинг 1 дан чексизликкача бўлган миқдорларига мос келади. Меъёрланган реактив қаршиликлар доимий миқдорлари айланаларининг марказлари доиравий диаграмма симметрия ўқига перпендикуляр ўқда ётади ва диаграммадан ташқарида жойлашади. Реактив қаршиликларнинг миқдорлари ташқи айланада қайд этилган. Бу айлана маркази диаграмма ўқининг RЮғZТқ1 нуқтасида жойлашган. Доиравий диаграмманинг иккита ташқи айланаси генераторга ва юкламага томон нисбий силжиган zғқ(zmin-zminқт)ғ қийматларда даражаланган (қисқа туташувчи юкламадаги zminқт бўғинининг координатаси саноқ боши деб олинади). Меъёрланган реактив қаршиликларнинг миқдорлари доиравий диаграмманинг ўнг қисмида индуктив, чап қисмида эса сиғимли хусусиятга эга. Доиравий диаграммада унинг марказига нисбатан айланувчи шаффоф чизғич (линейка) ўрнатилган ва унда ЮТК, |Г| ёки ТТК миқдорларига мос бўлимлар белгиланиши мумкин. Юклама қаршилигининг меъёрланган миқдорини аниқлаш учун меъёрланган силжиш катталиги zғ, ЮТК (ТТК ёки |ГЮ|) миқдорлари дастлабки қиймат бўлиб хизмат қилади. Дастлаб меъёрланган силжиш катталиги zғқ(zmin-zminқт)ғ аниқланади. Бунда амплитуда тақсимоти минимуми координатаси zmin қисқа туташувдаги максимумга қараганда генераторга яқинроқ бўлган йўналиш мусбат йўналиш деб олинади. Генераторга (юкламага) томон меъёрланган силжиш zғ миқдори топилганидан кейин бу миқдорни доиравий диаграмманинг ташқи айланасида қайд этиш ва ушбу нуқтани хаёлий тўғри чизиқ (шаффоф чизғич) ёрдамида диаграмма маркази билан туташтириш керак (RЮғZТқ1). Шундан сўнг тўлқинўтказгичдаги ЮТК миқдорига тенг радиусли айлана чизиш лозим. Бу айлана маркази ҳам доиравий диаграмма марказида жойлашади. Тортилган тўғри чизиқ ва ЮТК айланасининг кесишиш нуқтаси меъёрланган комплекс қаршиликнинг қийматини кўрсатади. Бу қаршиликнинг актив қисми миқдори ушбу нуқтани актив қаршилик айланаси чизиқлари (ёки унга параллель чизиқлар) бўйлаб доиравий диаграмманинг RЮғZТ миқдорлари қайд этилган симметрия ўқига кўчириш йўли билан, реактив қаршилик миқдори эса – кесишиш нуқтасини реактив қаршилик айланаси чизиқлари (ёки унга параллель чизиқлар) бўйлаб доиравий диаграмманинг ички айланасига кўчириш йўли билан аниқланади (2.14, 2.15-расмларга қаранг). 1-мисол: zғ (генератор томонга)қ0,112; ЮТКқ0,33; ZЮғZТқ0,5қi0,7. 2-мисол: zғ (юклама томонга)қ0,188; ЮТКқ0,33; ZЮғZТқ1,4–il,4. Юкламанинг тўлиқ комплекс қаршилиги меъёрланган комплекс қаршиликни йўналтирувчи тизимнинг тўлқин қаршилиги ZТ га кўпайтириш орқали аниқланади. ZТ миқдори коаксиал тўлқинўтказгич учун 50 Ом га тенг, тўғрибурчакли тўлқинўтказгич учун ZТ ни (2.2) формуласи бўйича ҳисоблаб чиқариш мумкин. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling