1- ва 2-лаборатория ишлари
-расм. Тўлиқ қаршиликларнинг доиравий диаграммаси
Download 1.65 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Биринчи топшириқнинг ҳисоблаш қисми
2.15-расм. Тўлиқ қаршиликларнинг доиравий диаграммаси3. ТОПШИРИқ 3.1. Тўлқинўтказгич ўлчаш тармоғининг тузилиши, ишлаш принципини ўрганинг. 3.2. Тўлқинўтказгичда бир тўлқинли режимни ҳисобланг ва ўрнатинг. 3.3. Ҳар хил юкламаларда тўлқинўтказгичдаги майдоннинг амплитуда тақсимотни олинг. Линиядаги тўлқин узунлиги миқдорини ва югурма тўлқин коэффициенти (ЮТК) ни аниқланг. 3.4. Экспериментал маълумотларга кўра юклама қаршилигининг хусусияти ва қийматини аниқланг. Юклама қаршилигининг ҳисобланган ва Вольперт диаграммаси ёрдамида аниқланган миқдорларини солиштиринг. 3.5. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгич диэлектрикларнинг ҳар хил турлари билан навбатма-навбат тўлдирилган ҳолатлардаги тўлқин узунликларини ҳисобланг. 4. ЛАБОРАТОРИЯ қУРИЛМАСИНИНГ ТУЗИЛИШ СХЕМАСИ қурилма тўлқинўтказгич бўйлаб майдоннинг амплитудавий тақсимоти турини, тўлқинўтказгичдаги тўлқиннинг узунлигини ва юкламанинг комплекс қаршилигини аниқлаш имконини беради. қурилманинг тузилиш схемаси 4.1-расмда келтирилган. 4.1-расм. Лаборатория қурилмасининг тузилиш схемаси (1-генератор, 2-уловчи коаксиал (тўғрибурчакли)тўлқинўтказгич бўлаги, 3-ўлчаш линияси, 4-юкламалар (қисқа туташувчи, реактив ва мослашган), 5-индикатор асбоби) 5. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ 5.1. Биринчи топшириқнинг ҳисоблаш қисми5.1.1. Тўлқинўтказгич кўндаланг кесимининг ўлчамларига қараб бир тўлқинли режимнинг юқори ю ва қуйи қ чегараларини ҳамда уларга мос келувчи fю ва fқ частоталарини ҳисобланг. 5.1.2. Тўлқиннинг ўртача узунлигини қ(юққ)ғ2 ва бир тўлқинли режим частотаси fқ(fюқfқ)ғ2 ни аниқланг. 5.1.3. Тўлқинўтказгичда бир тўлқинли режим ҳосил қилиш учун генератор частотасининг икки миқдори f1, f2 ни танланг (лекин диапазон чеккаларида эмас). 5.1.4. Тўлқинўтказгичда ҳаво билан тўлдирилган ҳолат учун 1, 2 тўлқинлари узунликларининг f1, f2 частоталарига мос келувчи миқдорларини ҳисобланг. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling