1. 1-§. Талабаларнинг креативлигини ривожлантириш бўйичa бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили


Download 49.92 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi49.92 Kb.
#1402816
1   2   3   4   5
Bog'liq
1$1- bo\'lim mundarija 2 08 2022

ХОЛБОЕВ ГОЛИБЖОН ОЛИМОВИЧНИНГ
Электр тармоқларининг тақсимлаш қурилмаларида автоматик заҳираларни киритиш тизимларини такомиллаштириш 05.05.01 - Энергетика тизимлари ва мажмуалари ихтисослиги бўйича техника фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: тез ишловчи заҳирани автоматик киритиш қурилмаси релели ҳимоя ва элементларнинг боғланишлари асосида такомиллаштирилган; юқори кучланишли тақсимлаш қурилмасида заҳирани автоматик киритиш тизимлари самарадорлигини ошириш усули микропроцессорли бошқариш асосида ишлаб чиқилган; тез ишловчи заҳиранинг автоматик киритиш тизимини бошқариш алгоритми технологик жараённинг талабларинини инобатга олиш асосида ишлаб чиқилган; электр таъминотидаги авария ҳолатларининг сабаблари дисперсия ва омиллар таҳлили асосида аниқланган.
КЕНЖАЕВ ЗОИР ТОХИР ЎҒЛИ Кремнийли қуёш элементлари параметрларига никел киришма атомлари таъсирининг ўзига хослиги 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича техника фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: кремнийли ҚЭ самарадорлигини 25 ÷ 30% га оширишга имкон берадиганникел билан легирлашнинг оптимал диффузия режимлари – Тdiff=800÷850 °Сқўшимча термик ишлов бериш шартлари – Тann=750÷800 °С ва кремнийли ҚЭ нинг тузилиши экспериментал аниқланган; никел билан бойитилган сирт юзасига яқин соҳа (қалинлиги 2÷3 μm юқори геттерлаш хоссасига эга бўлиб, ҚЭлари базасидаги асосий бўлмаган заряд ташувчиларнинг яшаш вақтини 2 мартагача ошириш имконини бериши ҚЭ самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнаши аниқланган; илк бор никел билан легирлаш ҚЭлари самарадорлигини ошириши дастлабки кремнийнинг ўтказувчанлик типига (p – ёки n – тип) ва p–n ўтишни яратиш учун киритилган киришмалар турига (B ёки P) боғлиқ эмаслиги аниқланган; қуёш нурланиш спектрининг кўринадиган соҳасида (λ ~ 0.5÷1 μm) никел билан легирланган кремнийли ҚЭлари қисқа туташув токининг спектрал сезгирлигини 25 ÷ 40% гача ошиши аниқланган; никел киришма атомлари кластери тузилишининг физик модели ишлаб чиқилган ва шу асосида кластердаги никел атомлар орасидаги масофа –Rni Ni≈3.84 Å ва никел кластерининг тез терқаладиган киришмалар билан боғланиш энергияси – ΔEk≈1.39 eV ҳисобланган. кластерларнинг кремнийли ҚЭ параметрларига таъсирини тушунтириш учун никел кластерлари томонидан «зарарли» киришма атомларининг геттерлаш жараёнининг физик модели ишлаб чиқилган ва шу асосида геттерлаш коэффициенти G≈0.5÷0.8 ва заряд ташувчиларни йиғиш коэффициентининг максимал ошиши – 50÷100% ҳисобланган.
РАСУЛОВА ЗИЛОЛА ДУРДИМУРОТОВНАНИНГ Талабаларнинг креативлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (технологик таълим йўналиши мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: креативликни ривожлантиришга оид “Blended learning”, “Three-stage training”, “The wheel of logical reasoning” технологиялар орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказишда “Inter-network communication”, “Creative flight”, “Memory exercise” каби инновацион таълим методларидан реал вазиятларда фойдаланиш асосида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган; талабаларнинг креативлигини ривожлантирувчи дастурий таълим воситалари ҳамда ўқув-методик ва дидактик таъминоти (график-конструктор, дастурий таълим алгоритми, тикувчи-модельер портфолиоси)ни ишлаб чиқиш орқали инновацион касбий тайёргарлик даражалари, (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) баҳолаш параметрлари мазмунан такомиллаштирилган; талабаларнинг касбий-педагогик сифатларини оширишга қаратилган (мантиқий, эвристик, интегратив, танқидий, креатив, инновацион) ёндашувлари ва тикувчиликка оид креативлигини ривожлантириш дастурий таълим воситаларининг дидактик, ўқув-методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал функционал имкониятларидан фойдаланиш орқали график компетентликни оптималлаштирувчи модел такомиллаштирилган; “NanoCAD”, “Discreet 3DS Max”, “Animation Master” дастурларидан фойдаланиш орқали касбий фаолиятга инновацион характерли, креатив ёндашадиган, лойиҳалаш ва моделлаштириш каби тикувчиликконструкторлик кўникма, малакаларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
АЛИБОЕВ ТУРГУН ЧИНДАЛИЕВИЧ Инновацион таълим муҳитида ўқувчиларда креативлик сифатларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш (“Технология” фани мисолида)13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:“Технология” дарсларида ўқувчиларнинг креативлик сифатларини ривожлантириш герменевтик, визуал-образли тамойиллар ва рефлексив баҳолаш мазмуни когнитив, методик, эмпирик, баҳоловчи ғоялар асосида бойитилган; фаолиятли, муаммоли, интерфаол, полилогик, технологик ёндашувлар, муаммоли, лойиҳа, интерфаол, инновацион технологияларга таянган ҳолда “Технология” дарсларида ўқувчиларнинг креативлик сифатларини ривожлантириш механизми босқичлар (мослашиш (адаптив), ривожлантирувчи, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш)ни белгилаш, методик кўрсатма ва ишланмаларни тайёрлаш асосида такомиллаштирилган; ҳиссий-психологик, ижодий ҳамда танқидий ёндашувларга кўра ривожлантирувчи технологиялар воситасида “Технология” дарсларида ўқувчиларнинг креативлик сифатларини ривожлантириш жараёнини методик қўллаб-қувватловчи (“Синергетика лабораторияси”) методни асослаш орқали такомиллаштирилган; интегратив ва рефлексив ёндашувларга кўра “Технология” дарсларида ўқувчиларнинг креативлик сифатларининг ривожланганлигини баҳоловчи мезонлар (креати сифатларга, ўзига хос креатив ғояларни асослаш малакасига, креатив маҳсулотни яратиш қобилиятига эгалик)ни англаш, амалий-фаолиятли (бажариш), рефлексив-баҳолаш даражалари бўйича такомиллаштирилган.
ЮЛДАШЕВ СОДИҚ НОРЧАЕВИЧ Бошланғич таъли ихтисослиги талабаларини ёндашув асосида технологик таълимга тайёрлаш методикаси 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: талабаларнинг креатив компетентлиги ижодий тафаккурнинг таркибий тузилмаси (когнитив, мотивацион, фаолиятга асосланган ва акс эттирувчи) янги муаммоларни аниқлаш, муаммоларнинг ўзига хос ечимларини топиш ва амалда қўллаш қобилиятида намоён бўладиган шахснинг креатив ва интеграл динамик хусусияти билан алақадорлиги асосида аниқлаштирилган; бошланғич таълим ихтисослиги талабаларида яратувчанлик, тадқиқотчилик, кашфиётчилик лаёқатини шакллантиришнинг эрудуцион омили ҳамда креативликни шакллантиришда эксплицит (аниқ, кўриш, эшитиш, ҳис қилиш) ва имплицит (яширин) идрокни ривожлантириш бирламчи воситаси эканлиги технология таълимига креатив ёндашув модели асосида очиб берилган; талабаларни “Технология ва уни ўқитиш методикаси” фани таълимида креатив ёндашув фаолиятига тайёрлашда педагогик фаолиятининг ижодий манбаи ва самарали касбий мослашув компонентлари (процессуал, интенсив ва шахсий) амалий, ҳикоялаштириш, саҳналаштириш каби интегратив машғулотлар асосида такомиллаштирилган; талабаларда технология таълимини ўқитишга креатив ёндашувни ривожлантириш оғзаки-мантиқий ва эмоционал-мажозий фикрлашнинг комбинацияси, ижодкорликнинг когнитив ва шахсий-мотивацион жиҳатларини ривожлантириш витагенлик тажрибасидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.

Download 49.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling