1. 1-Тажриба иши. Чизиқли дастурлаш масаласини ms excel дастуридан фойдаланиб ечиш
Download 0.52 Mb.
|
1. 1-Тажриба иши. Чизи ли дастурлаш масаласини ms excel дастурид
1.1-изоҳ. Excel да функсияни ифодалашни бошқа усули ҳам мавжуд. Бунда “Вставка” менюсидаги “Вставка функции” режимидан ёки инструментлар панелидаги “ fx” тугмасидан фойдаланилади. Масалан (1.4) формулани қуйидагича ифодалаш мумкин:
Курсор F6 ячейкага қўйилади; “ fx” тугмасини босиб, “Мастер функций шаг 1 из 2“ ойнаси чақирилади; “Категория” ойнасида “Математические” категорияси танланади; “Функция” ойнасида “СУММПРОИЗВ” функсияси танланади; Пайдо бўлган “СУММПРОИЗВ” ойнасида “Массив1” сатрга B$3:Е$3 ифода, “Массив2” сатрга B6:Е6 ифода киритилади (1.3-расм) “Массив1” ва “Массив2” қаторларга ячейкалар ёзилгандан сўнг, “СУММПРОИЗВ” ойнасида киритилган массивларнинг сон қийматлари пайдо бўлади, 1.3-расмга қаранг) экран формасининг F6 ячейкасида эса киритилган формула бўйича ҳисобланган мақсад функсиясининг қиймати, яни 0 сони пайдо бўлади (чунки формулаларни киритган вақтда масала ўзгарувчиларининг қиймати 0 га тенг). 1.3 - расм “Мастер функций” ойнасига мақсад функсиясининг қийматини ҳисоблаш формулаларини киритиш Чекланишларнинг чап томонлари учун боғланишлар (1.1) масаладаги чекланмаларнинг чап томонлари масала ўзгарувчиларининг қийматлари учун ажратилган ячейкалар (B3, C3, D3, E3) нинг мос конкрет чекланмалар коеффицентлари учун ажратилган ячейкалар (B10, C10, D10, E10 - 1-чекланма; B11, C11, D11, E11 - 2-чекланма ва B12, C12, D12, E12 - 3-чекланма) га кўпайтмаларининг йиғиндисидан иборат. Чекланмаларнинг чап томонларига мос келувчи формулалар 1.1 – жадвалда келтирилган. Жадвал 1.1 Моделдаги чекланмаларни ифодаловчи формулалар.
1.1–жадвалдан кўриниб турибдики, (1.1) масала чекланишларининг чап томонларини ифодаловчи формулалар бир- биридан фарқ қилади ва улар F6 ячейкага ёзилган (1.4) формуладан фақат иккинчи массивга ёзилган сатр рақами билан фарқ қилади. Бу рақам чекланишнинг экран формасидаги сатр билан аниқланади. Шу сабабли мақсад функсияси учун ажратилган ячейкадаги формулани нусхалаб чекланишларнинг чап томонлари учун ажратилган ячейкаларга келтириб қўйиш кифоя. Бунинг учун: Курсорни F6 ячейкага келтириб қўйиб F6 ячейкадаги ифодани буферга нусхалаш керак. (“Ctrl- Insert” клавиши ёрдамида); Курсорни навбат билан F10, F11 ва F12 ячейкаларга олиб келиб, буфердаги маьлумотни ўрнатиш керак (“Shift – Insert” клавишлари ёрдамида); Экранда F10, F11 ва F12 ячейкаларда 0 сони пайдо бўлади (1.2–расмга қаранг). Формулаларни киритишни тўғрилигини текшириш Формулаларни тўғри киритилганлигини текшириш учун формулалар ёзилган ячейкаларга сичқонча чап тугмасини икки марта босиш керак. Бунда экранда формулалар ёзилган ячейкалар =ошиялари қалин чизиқ билан ажратиб туради (1.4 ва 1.5- расмлар) 1.4 – расм. Мақсад функсияси учун ажратилга F6 ячейкага формулар тўғри киритилганлигини текшириш. 1.5-расм. 3-чекланмаларнинг чап қисми учун ажратилган F12 ячейкага формулаларнинг тўғри киритилганлигини текшириш . Мақсад функсиясини киритиш Кейинги ишлар“ Сервис” ойнасидан чақирилади (1.6–расм); Курсорни “Устанавить целевую ячейку” майдонига келтириб қўйинг; $F$6 ячейкани адресини киритинг ёки экран формасидаги мақсад ячейкасига сичқончанинг чап тугмасини бир марта босинг. Бу ячейканинг адресини клавиатурадан киритиш билан тенг кучлидир; “максимальному значению” электр тугмасига сичқончанинг чап тугмасини бир марта босиш орқали мақсад функсиясининг оптималлаштириш йўналишини киритинг. 1.6–расм. (1.1) масала учун “Поиск решения” ойнаси Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling