1. 1-Тажриба иши. Чизиқли дастурлаш масаласини ms excel дастуридан фойдаланиб ечиш


Чизиқли дастурлашнинг бир индексли масалалари


Download 0.52 Mb.
bet2/9
Sana22.01.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1109356
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. 1-Тажриба иши. Чизи ли дастурлаш масаласини ms excel дастурид

Чизиқли дастурлашнинг бир индексли масалалари

Чизиқли дастурлашнинг қуйидаги бир индексли масаласини ечишини топишни кўриб чиқамиз :
L (х) =130,5х1+20х2+56х3+87,8х4 ­­­­→ max;
-1,8х1+2х23-4х4=756
-6х1+2х2+4х44≥450, (1.1)
1-1,5х2+10,4х3+13х4≤89,
хж≥0; ж= 4

        1. Бошланғич берилганларни киритиш

Экран формасини яратиш ва унга масала шартини кириш.
Масаланинг (1.1.) шартини киритиш учун экран формаси унга киритилган бошланғич берилганлар 1.1-расмда келтирилган.

1.1-расм (1.1) масаланинг экран формаси(курсор F6 ячейкада)
1.1-расмдаги экран формасида масаланинг ҳар бир ўзгарувчиси ва ҳар бир коэффицентига Excel да конкрет ячейка мос қўйилган. Чизиқли дастурлаш объекти жойлашган ячейканинг номи устунни кўрсатувчи ҳарф ва сатрни кўрсатувчи рақамлардан иборат бўлади. Масалан (1.1) масаланинг ўзгарувчиларига B3(X1), C3(X2), D3(x3), E3(x4) мақсад функсиясининг коеффицентларига B6 (C1=130,5), C6(C2=56), E6(C4=87,8), чекланмаларнинг ўнг қисмларига H10(b1=756), H11(b2=450), H12(b3=89)ячейкалар мос келади ва ҳоказо.
Математик моделдаги боғланишларни экран формасига киритиш.
Мақсад функсияси учун боғланишлар F6 ячейкага мақсад функсиясининг қиймати ҳисобланадиган формулани киритиш зарур. (1.1) га асосан мақсад функсиясининг қиймати
130,5х1+20х2+56х3+87,8х4 (1.2)
ифода орқали ҳисобланади.
Ехcеl да мос ячейкаларнинг белгиланишларидан фойдаланиб (1.1- расмга қаранг), мақсад функсиясининг қийматини ҳисоблаш формуласини
B6•B3+ C6•C3+ D6•D3+ E6•E3 (1.3)
кўринишда ёзиш мумкин.
(1.3) формулани ҳисоблаш учун F6 ячейка
=СУММПРОИЗ (B$3:E$3; B6:E6) (1.4)
ифодани киритиб, энтер клавишини босиш керак. Бу ерда “$” белгиси шуни англатадики, бу формулани Excel варағининг бошқа жойига нусхалаганда 3-сатрнинг рақами ўзгармайди, “:” белгиси шуни билдирадики, бу белгидан чап ва ўнг томондаги ячейкалар орасидаги барча ячейкалар формулада ишлатилади, масалан B6:E6 ёзув, формулада B6, C6, D6 вa E6 ячейкалардан фойдаланилади. Шундан сўнг мақсад функсиясининг қиймати учун ажратилган ячейда 0 сони пайдо бўлади (1.2-расм)

1.2- расм. Барча зарур формулаларни киритгандан сўнг (1.1) масаланинг экран формаси (курсор F6 ячейкада)

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling