1. 1-Тажриба иши. Чизиқли дастурлаш масаласини ms excel дастуридан фойдаланиб ечиш


Download 0.52 Mb.
bet6/9
Sana22.01.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1109356
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. 1-Тажриба иши. Чизи ли дастурлаш масаласини ms excel дастурид

1.3.2 Бутун сонли дастурлаш
Фараз қилайлик, (1.1) масаланинг шартларига барча ўзгарувчиларининг бутун бўлиш зарурлиги қўшилсин. Бу ҳолда масала шартларини киритишнинг юқорида келтирилган жараёнига қўшимча қуйидаги қадамлар билан тўлдириш керак:

  • Масала шартининг экран формасида қандай ўзгарувчиларга бутун бўлиш зарурлигини кўрсатинг (1.13-расм).

  • “Поиск решения” ойнасида (“Данное”→”Поиск решения” менюси) “Добавить тугмасини босинг ва пайдо бўлган “Добавление ограничений” ойнасида чекланмаларни қуйидаги кетма-кетликда киритинг (1.14-расм):

  • “Сылка на ячейку” майдонига масала ўзгарувчилари ячейкаларининг адресларини киритинг, яъни $B$3: $Е $3;

  • Чекланмаларнинг белгиларини киритиш майдонига “Целое ” ни ўрнатинг;

  • Чекланмаларни киритишни “ОК” тугмасини босиш орқали тасдиқланг.


1.13-расм. (1.1) масаланинг ўзгарувчилар бутун бўлган ҳол даги eчими

1.14-расм. (1.1) масаланинг ўзгарувчиларининг бутунлик шартли киритиш.

1.13-расмда (1.1) масаланинг ўзгарувчиларига бутун бўлиш зарурлиги қўйилган ҳол даги eчими келтирилган.




1.3.3. Чизиқсиз дастурлашнинг икки индексли масалалари.
Чизиқли дастурлашнинг икки индексли масалалари Excelда бир индексли масалаларга ўхшаш eчилади. Икки индексли масалаларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда масаланинг ўзгарувчилари ва мақсад функтcиясининг коеффицентлари матрица кўринишида ифодаланади.
Омборларда мавжуд бўлган маҳсулотни магазинларга транспортда ташишни оптимал ташкил этишга бағишланган икки индексли масалани ечишни кўриб чиқамиз. (1.2-жадвал).
1.2-жадвал
Транспорт масаласининг бошланғич берилганлари

Транспорт харажатлари, сўм/донга

1-магазин

2-магазин

3-магазин

Захира донаси

1-омбор

2

9

7

25

2-омбор

1

0

5

50

3-омбор

5

4

100

35

4-омбор

2

3

6

75

Талаб, дона

45

90

50




Бу масаланинг мақсад функтcияси ва чекланмалар қуйидаги кўринишга эга;


Л(х)=2х11+9х12+7х1321+5х23+5х31+4х32+100х33+2х41+3х42+6х43→мин;
(1.5)
( 1.5) масаланинг экран формаси, ўзгарувчилар мақсад функцияси, чекланмалар ва чегаравий шартларни ифодалаш ва унинг ечими 1.15, 1.16, 1.17 – расмлар ва 1.3 жадвалда келтирилган.

1.15 – расм (1.5) масаланинг экран формаси ( курсор F15 ячейкада)

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling