1. 1-Тажриба иши. Чизиқли дастурлаш масаласини ms excel дастуридан фойдаланиб ечиш
Чекланмалар ва чегаравий шартларни киритиш
Download 0.52 Mb.
|
1. 1-Тажриба иши. Чизи ли дастурлаш масаласини ms excel дастурид
Чекланмалар ва чегаравий шартларни киритиш
Ўзгарувчилар ячейкаларини тўлдириш. “Поиск решения” ойнасидаги “Изменяя ячейки” майдонига $B$3:$Е$3 адресни ёзинг. Зарур адресларни “Изменяя ячейки” майдонига ёрдамида ўзгарувчиларнинг мос ячейкаларини ажратиб олиш орқали ҳам киритиш мумкин . Ўзгарувчиарнинг мумкин бўлган қийматлари учун чегаравий шартларни киритиш Бизнинг ҳол да ўзгарувчиларнинг қийматлари учун манфий бўлмаслик шарти ( ) қўйилади, яьни уларнинг қуйи чегараси 0 га тенгбўлиши керак (1.1- расмга қаранг). “Добавить” тугмасини босинг, шундан сўнг “Добавление ограничения” ойнаси пайдо бўлади (1.7-расм). “Сылка на ячейку” майдонига $В$3:$Е$3 ўзгарувчилар ячейкасининг адресини киритинг. Бни клавиатура ёрдамида ёки экран формасида сичқонча ёрдамида барча ўзгарувчил ячейкаларини ажратиш орқали амалга ошириш мумкин. Белги майдонида таклиф этилаётган белгилар рўйхатини очинг ва “ ” ни танланг. “Ограничение” майдонида ўзгарувчиларнинг қийматлари чегараси ячекаси адресини яьни $В$4:$Е$4 ни киритинг. Буни сичқонча ёрдамида экран формасида ячейкаларни ажратиш орқали ҳам амалга ошириш мумкин. 1.7- расм (1.1) масала ўзгарувчиларининг манфий бўлмаслик шартини қўшиш. = чекланмаларни киритиш. Добавление” ограничения ойнасида “добавить” тугмасини босинг. “Сылка на ячейку” майдонига конкрет чекланманинг чап томони ячейкасининг адресини масалан $F$10 ни киритинг. Буни экран формасида сичқонча ёрдамида ячейкани ажратиш орқали ҳам амалга ошириш мумкин . (1.1) масала шартига асосан белги майдонига зарур белгини, масалан “=” ни танланг. “Ограничение” майдонига қаралаётган чекланманинг адресини, масалан $Н$10 ни киритинг Шу сингари $F $11>=$Н$11, $F$12<=$H$12 чекланмаларни киритинг. Юқорида санаб ўтилган шартларни киритилганлигини ОК тугмасини босиш орқали тасдиқланг. “Поиск решения” ойнаси (1.1) масаланинг барча зарур маълумотларини киритгандан сўнг 1.6-расмдаги кўринишга эга бўлади. Агар масала шартларини киритаётган вақтда чекланмалар ёки чегаравий шартларни ўзгартириш ёки ўчириш зарур бўлса, у ҳол да “изменить” ёки “удалить” тугмаларидан фойдаланилади (1.6-расм). Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling