1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимнинг мақсади бўлмаса, мақсади борларга хизмат қилади.
АБДУЛЛОҲНИНГ КИТОБ ЁЗИШИ
Ўзи аслида фақатгина савдо ҳақида айтмоқчи эдим, аммо озгина Абдуллоҳнинг китоб ёзишидан ҳам айтмасам бўлмас. Юқорида айтганимдек, Абдуллоҳ ўта аниқликда ишлайди. Унинг вақти ҳатто бир ойлаб режаланган бўлади. Китоб ёзишга эса алоҳида меҳр билан эътибор беради. У китоб ёзадиган вақтларда савдо ишига кам вақт ажратади. Ҳисобчи кўпроқ ишлайди. У бир куни тафсир қилишга киришди. “Тафсир китоби” устида узоқ вақт маълумот тўплади. Кейин бирдан ёза бошлади. Унинг бир кечада ёзганларини уч тўрт киши кечгача оққа кўчирардик. Қандай қилиб бу қадар баракали бўлиб кетишини тушунмасдик. Ниҳоят уч ойда Қуръон тафсирини тамомлади. Кейин дўстларини зиёфатга чақирди. Муҳтожларга ва илм аҳлига минг динор эҳсон қилди. Дўстлари 42 шомдан сўнг йиғилди. Гўзал суҳбатлар бўлди. У масала ечмаган, ҳадис шархламаган вақтлари жуда қисқа гапиради. Бу сафар ҳам шундай бўлди. – Дўстларим, қадрдонларим, – дея гап бошлади Абдуллоҳ. – Келганингиздан севиндим. Тафсир қилиш мақсадим бор эди. Ниятимга етдим. Яна бир қанча мақсадларим бор, Аллоҳ етказ- син. Кимнинг мақсади бўлмаса, мақсади борларга хизмат қилади. Шу билан гапини тамомлади. Ҳамма жим бўлиб қолди. Ўша вақтда кўпчилик “мен мақсади борларга хизмат қиляпманми ё ўз мақсадим сари қадам ташлаяпманми?” деб ўйлаётган бўлса не ажаб!? Мана орадан бир ҳафта вақт ўтди. Шу вақт оралиғида савдода жиддий ўзгаришлар бўлди. Шу Абдуллоҳ савдога аралаша бошлаши билан баракаси сезилади. Шу қадарки, юрмай турган ишлар чопиб кетади. Менимча, қилган эҳсонлари сабаб Аллоҳим ишла- рига баракасинини кам қилмасдан берса керак. Ўзимча ўйлар би- лан ўтирсам, елкамга кимдир қўлини қўйди. Абдуллоҳ экан. – Ҳаёл суриб ўтирибсанми, Абдуссалом? – деди у табассум билан. – Келганингни сезмай қолибман, бирор хизмат бормиди? – дедим саволига савол билан. Кейин у менга қараб ўйчан гапира бошлади. – Абдуссалом, қара ўнлаб китоблар ёзяпман, тижорат қиляп- ман. Тижоратим шу қадарки, карвонларим дунёнинг тўрт томонига бориб келади. Мени бир ҳаёл баъзан қийнаб қўяди. Китобларим ва савдо илмим келажак авлодга бус-бутун етиб борармикан? Улар аждодларининг тижорий сирларини ўрганиб, улардан-да кучлироқ бўлармикан? Ё бошқалар ўзиб кетадими? Агар дунёда бошқа дин- дагилар мусулмонлардан бойиб кетса, ислом дини аёвсиз зулм ва таҳқирлар остида қолиши аниқ. Ишқилиб авлодларимизни дин уламолари адаштириб қўймасин, чунки баъзи имомлар бойликни нотўғри талқин қилиш орқали, одамлар ўзгалар қўлига қараб қолиши мумкин. Улар аслида умматни икки дунё учун ҳам қаттиқ ҳаракат қилишга чақирса яхши бўларди. 43 – Нега бирдан бу ҳақда гапириб қолдинг? – деб савол бериб юборибман гапини бўлиб. У бир тўхтаб гапида давом этди. – Бир ҳафта олдин шаҳарга боргандим. Жума маърузасини тингладим. Имом кўпчилик олдида қаттиқ хато қилди. У бойликни аёвсиз танқид қилди, бойларни жаннатга кирмайди, кирса ҳам энг охирида киради, деди. Бойларнинг ҳисоб-китоблари жуда қат- тиқ бўлишини айтиб одамларни қўрқитди. Фақат ибодат қилиш ҳақида гапирди. У билмайдики, ҳалол тирикчилик қилган, тўғри тижорат юритаётганлар ҳам ибодатда аслида. Фақат охират учун ҳаракат қилиш керак, дейилди у ерда. Абдуссалом, агар шунақа имомлар кўпайиб кетса, ислом олами камбағаллашиб қолади. Оқибатда рибохўрлар ўз ишини катталаштириб юборади. Бошқа диндагилар кучайиб, мусулмонни эзади. Аслида имомлар асл ҳадисни яширмасдан айтишлари керак. Ҳадисларда ҳам охират, ҳам дунё учун ҳаракат қилган одам хайрли экани айтилган бўлса: Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling