1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
АБДУЛЛОҲ “ЙЎҚ” СЎЗИНИ ИШЛАТМАЙДИ
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
АБДУЛЛОҲ “ЙЎҚ” СЎЗИНИ ИШЛАТМАЙДИ
Биз тижорат қилиб кўп тажриба тўпладик, аммо ҳамон баъзи бир камчиликлар бор эди. Абдуллоҳ ўрганишдан тўхтамасди. У абадий ўқувчи. Бир куни ундан сўрашди. – Устоз сиз ўқиш-ўрганишни қачон тўхтатасиз? Абдуллоҳ уларнинг саволига шундай жавоб берди. – Ҳеч қачон, чунки илм олувчи, ўрганувчига ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам барака тилайди, уларни Аллоҳ кечиришини сўраб дуо қилади. Шундай экан ўқувчиликни ташлаб бўладими?! Абдуллоҳ савдо соҳасидаги барча қўлланмаларни ўрганишдан эринмайди. Ҳатто шу соҳада ёзилган бирор китоб бўлса, туя баҳосида сотиб олади. У тижорат қилиб турганда ҳеч қачон йўқ демайди. Унинг ўрнига бошқа сўзларни ишлатади. Кимдир газлама сўраб келса, у 45 истагани бизда бўлмаса, “Ўрнига мана буни кўрингчи”, “Бизда ун- дан бошқачароғи бор” дейди, аммо “йўқ” демайди. Бир куни бир кекса киши бўялган яхши мато сўраб келди, лекин бизда йўқ эди. Мўлжали юз дирҳам экан. Абдуллоҳ унга эринмай бошқа матоларни кўрсатди. Чолга ёқмади. – Бошқа дўкондан сотиб оламан унда, – деди у раҳмат айтиб. Шунда Абдуллоҳ: – Сиз шу ерда ўтириб туринг. Мен омборни қараб келаман, – дея чиқиб кетди. Бироз вақт ўтиб харидор истаган матони олиб келди. Унга юз дирҳамга сотди. У миннатдор бўлиб чиқиб кетгач, мен чидолмасдан: – Нега унга уч юз дирҳам турадиган матони юз дирҳамга сотиб юбординг, кейин бу мато омборда йўқ эдику, – дея ундан сўрадим. У менга бироз тикилиб турдида жавоб берди. – Абдуссалом, бу кекса киши ҳақида эшитганман. У юз дирҳамни йиққунча бир йил ишлаган. Кампири ва қизларини хур- санд қилиш учун бугун мато сотиб олгани келган. Агар йўқ деб қайтариб юборганимизда у қўлидаги пулига ундай мато сотиб олол- масди. Эҳтимол, яна ишлаб пул йиғар ёки тушкунликка тушиб қоларди. Шунинг учун бошқа дўкондан бу матони уч юз дирҳамга сотиб олиб келдим ва унга юз дирҳамга сотдим. У яқин орада газлама олиш учун бозорга тушмайди. Умри узоқ бўлсин. Фарзандлари бадавлат бўлсин. Мен унинг жавобидан ва жўмардлигидан лол бўлиб қолдим. Агар менга валломати келса ҳам ўша мато бизда йўқлигини айтиб қайтариб юборардим, лекин Абдуллоҳ ундай қилмайди. Мижознинг кўнглини олади. Уни рози қилади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling