1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
БИРОВНИНГ ИЛОЖСИЗЛИГИ
ФОЙДА ОЛИШ МАНБАИ ЭМАС
Бир куни устоз бизни йўқлатибди. Шошилиб йўлга чиқдик. 
Уйларигача икки кунлик йўл. Абдуллоҳнинг яхши бир одати бор. 
Агар ҳазрат йўқласа, бор ишини ташлаб ўша ёққа чопади. Етиб 


46
борганимизда аср вақти эди. Намозни ўқиб олдикда, олдиларига 
кирдик. Салом аликдан сўнг кўзимизга тикилиб қаради. Кейин 
табассум билан гап бошлади.
– Ўғлонларим, тижоратларингиз сиз ўйлагандан ҳам, мен умид 
қилгандан ҳам гуллаб яшнаб кетди. Ота-онангизнинг дуоларини 
олиб турганингиз учун шундай бўляпти. Абдуссалом охирги марта 
ота-онангнинг олдига қачон боргандинг? Сенчи Абдуллоҳ?
Биз жавоб беришдан олдин ўйланиб қолдик. Олти ойдан буён 
Хоразмга бормабмиз. Уялдик. Бирдан уларни эсладим...
Биз Хоразмдалигимизда ота-онамизнинг хизматларини жону 
дил билан қиламиз. Абдуллоҳнинг отаси ҳам тижорат қиларди, 
ҳозир кўпроқ ибодат қиляпти. Онаси уй ишлари билан банд. Бир 
икки марта уларни ва ота-онамни ҳажга олиб бордик. Бир муддат 
Ироқда ҳам яшади, лекин ота маконларини қумсайверди. Улар 
кексайган, аммо қадлари тик. Ҳалол тирикчиликлари туфайли 
жонлари ҳаловатда. Бир куни отам менга “Ўғлим ҳалол яша тинч 
ухлайсан”, деганди. Абдуллоҳнинг отаси ҳам шундай фикрда. 
Уларнинг дуоларини кўпам ололмаётганимиздан баъзан сиқила-
миз. Ана шундай лаҳзаларда молиявий мустақилликнинг қадри ва 
ўзгаларга тегадиган фойдасини ўйлаб, яна тижоратга зўр берамиз. 
... – Олти ойча бўлди, – дедим жавобни куттирганимдан ҳижолат 
бўлиб. Узтоз ним табассум билан гапира бошлади.
– Мусо алайҳиссалом Аллоҳга эркаланиб дуо қиларкан. Бир 
куни шундай дуо қилиб турса, нидо келибди “Эй, Мусо, бошқа 
эркаланиб дуо қилмагин!”. Мусо алайҳиссалом бу гапни эшитгач, 
илтижо қилиб “Ё, Роббим, шу вақтгача шундай дуо қилардим, 
аммо танбеҳ эшитмагандим, сабабини менга билдир Аллоҳим”. 
Аллоҳ таоло жавоб берибди. “У пайтларда онанг тирик эди”. Она 
дуо қўрғони. Мен онамнинг дуоси билан шу даражаларга етганман. 
Абдуллоҳ ҳам, сен ҳам дуо кучи билан ҳимоялангансиз. Хизмат-
ларинг кам эмас, аммо фурсат бўлди дегунча, албатта уларнинг 
ёнига шошилинглар. Хизматини қилинглар. Омонат дунёда омон 
бўласизлар. Ота-онангизга пул ажратиб турасиз, бу барака омили. 
Савдойингиз шунинт учун гуллайверади. Ҳолидан хабар олсангиз, 


47
жаннат эшиклари очилади. Ҳа, майли асли бошқа сабаб билан 
чақиртиргандим. Бир ўгитим бор сизларга. Қалбингизга муҳрлаб 
олинг. “Ҳеч қачон бировнинг иложсизлигидан ё халқнинг 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling