1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика
Download 482.55 Kb.
|
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолият жараёни
- Санъат маркази
Фаолият жараёни:
1. “Юлдузли осмон” расмини томоша қилиш. 2. Фазо, фазогирлар ҳақида суҳбат. 3. “Ким нима қилади?” дидактик ўйини 4. Ота-оналар билан бирга “Космик либослар” мавзуида кўргазма уюштириш. 5. Викторина: 1. Фазо бу нима? 2. Сайёрамиз қандай номланади? 3. У қандай шаклга эга? 4. Ернинг йўлдоши нима деб номланади? 5. Қуёш – сайёрами ёки юлдуз? 6. Бошқа сайёраларда ҳаёт борми? 7. Кимлар фазога учади? 8. Биринчи фазогир ким бўлган? Қўшимча равишда: “Фазогирлар” сюжетли-ролли ўйин, либослар ясаш. “Билмасвой ойда” мультипликацион фильмини томоша қилиш. Нималарга эътибор қаратиш керак: қизиқувчанлик, тафаккур ва нутқни ривожлантириш. Тил ва нутқ «Ойга саёҳат». Мақсад: ўйинчоқлар қисмларини тўғри номлаш. Жиҳоз ва материаллар: ўйинчоқлар расмлари, турли ўйинчоқлар, топишмоқли конверт. Фаолият жараёни: 1. Ойга саёҳат ҳақида суҳбат. Космик экипажни тузамиз. 2. “Юлдузли йўл” ўйини. 3. Топишмоқларни топиш. 4.”Космик лото” дидактик ўйини. 5. “Ортиқчасини топ” дидактик ўйини. Қўшимча равишда: фазо ҳақида бадиий асарларни ўқиш, видео роликларни томоша қилиш. Нималарга эътибор қаратиш керак: образли тафаккурга. Тил ва нутқ «Транспортни таърифлаш». Мақсад: турли транспортларни билишади; транспортга оид сюжетли расмлар бўйича ҳикоя туза олишади. Жиҳоз ва материаллар: транспортга оид расмлар, ўйинчоқлар, АКТ материаллари. Фаолият жараёни: 1.Расм ва иллюстрацияларни томоша қилиш. 2. Транспорт турлари ҳақида суҳбат. 3. Топишмоқларни топиш. 4. “Тўртинчиси ортиқча” дидактик ўйини. 5. «Транспорт» дидактик ўйини. Қўшимча равишда: видео роликларни томоша қилиш Нималарга эътибор қаратиш керак: тўғри ва саводли нутқни ривожлантиришга. Санъат маркази Ясаш: «Ракета». Мақсад: ёйиш, эзиш, чўзиш усулларидан фойдаланиб, ракета ясашади ва шаклини ўхшатишга ҳаракат қилишади. Жиҳоз ва материаллар: пластилин, тахтача, салфеткалар, киндер сюрприз контейнери. Фаолият жараёни: 1. Фазо тўғрисидаги китоб ва иллюстрациялар, альбомларни томоша қилиш. 2. Бармоқлар гимнастикаси. 3. Ясаш ишларини бажариш. 4. Болалар ижодий ишлари кўргазмаси. Қўшимча равишда: фазо ҳақидаги шеърларни ёдлаш. Нималарга эътибор қаратиш керак: фантазия ва ижодий тасаввурни намойиш этишга. Санъат маркази Аппликация: «Фазодаги ракеталар». Мақсад:ракета фазо ҳақида тасаввурга эга; фигураларни мустақил кесиб, қоғозга ёпиштира олади. Жиҳоз ва материаллар: кўк рангли бахмал қоғоз, қайчи, фигурали тешгич, фазо, ракеталар, фазогир тасвирланган расмлар. Фаолият жараёни: 1. “Ракета учишга шай” расмини томоша қилиш. 2. Фазо ҳақида топишмоқлар айтиш. 3. Аппликация бўйича ишларни бажариш. 4. Болалар ижодий ишлари кўргазмаси. Қўшимча равишда: фазо, юлдузлар туркуми, юлдузлар фазогир, ракета сўзлари қўлланилишини жонлантириш. Нималарга эътибор қаратиш керак: болаларда композиция ва ижод туйғусини ривожлантириш. Санъат маркази Расм чизиш: «Мен ракетани чизаман». Мақсад: мустақил равишда ракетани чиза олишади, контури бўйича бўяб чиқади, турли усуллар блан чизиши мумкин. Жиҳоз ва материаллар: чизиш учун тўплам, тўқ кўк рангли қоғоз варақлари, чизмалар. Download 482.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling