1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet119/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Апрелнинг 2-ҳафтаси
Фазо сирлари
Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази
«Шамол билан ўйнаш учун паррак ясаш».
Мақсад: паррак қисмларини лойиҳалаш, тўғри ўрнатишни билишади ва деталларни фарқлай олишади.
Жиҳоз ва материаллар: картон, рангли қоғоз, найчалар, қайчи, елим.
Фаолият жараёни:
1. Парракарни томоша қилиш.
2. “Катта – кичик” дидактик ўйини.
3. Парракларни лойиҳалаш.
4. Лойиҳани амалга ошириш.
Қўшимча равишда: тажриба ўтказиш.
Нималарга эътибор қаратилади: ижодий тасаввурни ривжлантиришга.
Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази
Лойиҳалаш: “Ракетани ясаймиз”.
Мақсад: ракета ҳақида тасаввурга эга, унинг вазифасини билишади.
Жиҳоз ва материаллар: ракета тасвирланган расмлар, макетлар. Конструктор – катта ва кичик.
Фаолият жараёни:
1. Суҳбат: «Ракета кимга керак».
2. Расмлар ва макетни томоша қилиш.
3. “Расмни йиғ” дидактик ўйини.
4. Болаларнинг мустақил ўйини.
5. Конструкцияни ўзгартириш.
Қўшимча равишда: видео роликларни томоша қилиш.
Нимага эътибор қаратиш керак: бошланган ишни охирига етқазишга.
Сюжетли-ролли ўйинлар, драмалаштириш маркази
“Ракетада учамиз” драмалаштириш ўйини.
Мақсад: сюжет ривожига қизишни намойиш қилиш. Ракета ва унинг вазифаси ҳақида тасаввурга эга. Жамоа бўлиб ўйнайди.
Жиҳоз ва материаллар: расмлар, АКТ, ракета макети, ўйинчоқлар.
Фаолият жараёни:
1. Сюрпризли жиҳат. Билмасвой меҳмонга келади.
2. “Учади, учамайди” дидактик ўйини.
3. Муҳокама: сюжетнинг ривожланиши. Ролларни тақсимлаш.
4. Ўйиннинг кечиши.
Қўшимча равишда: мультипликацион фильмларни томоша қилиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: жамоада аҳил ўйнаш, бир-бирларини тинглай олиш. Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш.
Фан ва табиат маркази.
«Фазога йўл»
Мақсад:и фазо ҳақида тасаввурга эга бўлишади. Фазога қандай чиқиш кераклигини билишади.
Жиҳоз ва материаллар: сюжетли расмлар, предметли расмлар, мавзуга оид ўйинлар тўплами.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling