1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet126/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Фаолият жараёни:
1. Болалар билан оила ҳақида суҳбат.
2. Сюрпризли дақиқа.
3. “Онасини топишга ёрдам бер” дидактик ўйини.
4. “Бу ниманинг овози?” дидактик ўйини.
5. “Ҳаракат сўзларини топ” ўйин машқи.
6. «Улар қаерда яшайди” дидактик ўйини.
7. “Катта ва кичик” дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: мушук ва кучукни кузатиш, видео роликлар, мультипликацион фильмларни томоша қилиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: нутққа оид кўникмаларни, нуқтнинг ҳаракатга мослигини, оддий хулосалар чиқаришни ўргатиш.
Санъат маркази
Ясаш: «Биз майдонда сайр қиламиз».
Мақсад: аралаш усулда одамлар ҳайкалчаларини ясай олишади, бунда ёйиш, эзиш, ёпиштириш усулларидан фойдаланишади.
Жиҳоз ва материаллар: Боғда сайр қилаётган болалар расмлари, пластилин, тахтачалар, тўрлар, чизмалар билан ишлаш, копток.
Фаолият жараёни:
1. Йил фасллари ҳақида топишмоқ.
2. “Бу қандай содир бўлади?” дидактик ўйини
3. “Мен сенга, сен менга” ўйини.
4. Чизмалар билан ишлаш.
5. З.Александровнинг “Сайрда” шеърини ўқиш.
Копток, челак, белкурак,
Сайрга олиб чиқдик.
Бизга барчаси керак,
Толмай ишга киришдик.
Қазиш, ташиш ва сакраш
Уддасидан чиқамиз.
Асбобларни чаратиб,
Кейин уйга қайтамиз.
5. Болаларнинг мустақил ишлари.
6. Болалар ишлари кўргазмаси ва таҳлили.
Қўшимча равишда: эрта баҳорда болалар боғчаси майдончасида кузатиш. Бадиий адабиётни ўқиш, шеърларни ёдлаш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: чизма асосида ишлаш олиш, нуқнинг тўғрилиги, аҳил ва биргаликда ишлаш олиши.
Санъат маркази
Аппликация: «Менинг севимли қўғирчоғим».
Мақсад: шаклни изчиллик билан кичрайтириш орқали думалоқ шакл тасвирини ярата олишади, тасвирни варақ марказида жойлаштира олишади.
Жиҳоз ва материаллар: қўғирчоқ, қайчи, турли ўлчамли квадратлар, елим, чўткалар, салфеткалар.
Фаолият жараёни:
1. Ўйинчоқлар ҳақида суҳбат.
2. “Менинг бармоқларим” бармоқлар ўйини.
3. “Мен фокусчиман” ўйин машқи.
4. Болаларнинг мустақил ишлари.
5. Болалар ишлари кўргазмаси ва таҳлили.
Қўшимча равишда: “Ўйинчоқни топ” дидактик ўйини, “Менинг ўйинчоғим” шеъри.
Нималарга эътибор қаратиш керак: қайчи билан тўғри ишлай олиши, елимдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиб, деталларга суриши, устидан салфетка билан босиб туриши.
Санъат маркази
Расм чизиш: «Ёрқин қуёш».
Мақсад: композицон жойлашган тасвирларни акс эттиришади (доира ва ундан давом этувчи тўғри чизиқлар, унга одам хусусиятларини ато этиш ҳақида тасаввурга эга (кўз ва оғиз ясаш). Ранг ва кайфиятни кўрсата олишади.
Жиҳоз ва материаллар: қўғирчоқ, қуёш иллюстрацияси, А4 варағи, бўёқлар, чўткалар, сувли банкалар, салфеткалар.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling