Фаолият жараёни:
1. Сабзавотлар ҳақидаги топишмоқларни топиш.
2. Сюрпризли дақиқа.
3. “Бир қуёнча бор эди” бармоқли ўйини.
4. Болаларнинг мустақил ишлари.
5.Болалар ишлари кўргазмаси ва таҳлили, рағбатлантириш.
Қўшимча равишда: иллюстрацияларни томоша қилиш, топишмоқларни топиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: пластилин билан тўғри ишлаш, ҳар икки қўлнинг мувофиқ ишлашига. Иш пайтида жамоада дўстона муносабатга.
Апрелнинг 4-ҳафтаси
«Ҳайвонлар, ўсимликлар ва одам ҳаётида сув ва ҳаво»
Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази
“Дўстларга ёрдамлашамиз” ғояси бўйича лойиҳалаш
Мақсад: конструктив малакаларни эгаллаган, турли деталларнинг шакли, ранги, макондаги жойи ҳақида тасаввурга эга.
Жиҳоз ва материаллар: қурилиш материаллари тўплами, турли катталикдаги қўғирчоқлар, турли ўйинчоқлар.
Фаолият жараёни:
1. Нимани қуриш, лойиҳалашни истар эдингиз мавзусида суҳбат.
2. Психогимнастика: «Биз санашни биламиз».
3. Ривожлантирувчи ўйин: «Қулфнинг калитини топ».
4. Ғоя асосида лойиҳалаш.
5. Қурилмалар ва майда ўйинчоқлар билан ўйнаш.
Қўшимча равишда: ёрдамга келиш кўникмасини, дўстона муносабатларни тарбиялайди.
Нималарга эътибор бериш керак: конструкцияни яратиш пайтида ҳаракатлар изчиллигига.
Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази
Математика: «Ғаройиб саёҳат».
Мақсад: буюмларнинг сонига кўра тенг элементларини топа олишади, сўзлардан тенг равишда фойдаланишади; “ости” ва “усти” сўзларидан фойдаланиб, маконда ҳаракатлана олишади.
Жиҳоз ва материаллар: магнит тахта, рангли доиралар, капалаклар, боғичлар, тасмалар.
Фаолият жараёни:
1. Психогимнастика «Кайфият улашинг».
2. «Қувноқ майсазор» ўйини.
3. “Манзарани ярат” машқи.
4. “Жуфтни топ” дидактик ўйини.
5. “Бир сўз билан номла” дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: «Домино», «Лото» ўйинлари.
Нималарга эътибор қаратиш керак: кўриб тушина олиш лаёқати, мантиций фикрлашига.
Сюжетли-ролли ўйинлар маркази
“Ҳайвонот боғи” сюжетли-ролли ўйини.
Мақсад: Ердаги жонзотлар учун ҳаво ва сув муҳимлигиги тушунишади. Ўйин сюжетига кўра турли ролларни ижро этади, ўйинда ашёлардан фойдаланади.
Жиҳоз ва материаллар: автобус ўриндиқлари, руль, ҳайвонот боғи учун чипта, касса, ҳайвонлар ўйинчоқлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |