Мақсад: сюжетли ролли ўйинга қизиқишни шакллантириш; сюжетли ўйин яратиш.
Жихоз ва материаллар: қуриш материаллари, лего,ёввойи ҳайвонлар тўплами, юк машина, ўйинчоқлар ўрнини босувчи, оқ халат, ветеринар учун
Фаолият тури:
1.Хайвонот боғида хайвонлар кўриниши ҳақида суҳбат.
2. Мисол «Топ-чи»:
Гапни тўлдир:
Оёқ, шох, туёқ — у ... (сигирда).
Қулоғида туки — у ... (олмахон).
Танаси нинали — у ... ( типратикан).
3. Мисол «Сигирга ном бер»:Сигирни болаларига ном қўямиз.
4. Ролларни тақсимлаш.
5. Сюжетни кенгайтириш.
Қўшимча: ҳайвонларни тасвирлаш.
Нимага эътибор қаратиш лозим: хайвонларни севиш уларга ғамҳурлик қилиш руҳида тарбиялаш.
Нутқ ва тил маркази.
Хикоя: «Мяу деб ким айтди?».
Мақсад: ҳайвонлар номини билади, Сутеева В.Г.нинг «Мяу деб ким айтди?»эртагидаги ёққан лавҳасини саҳналаштириш.
Жиҳоз ва материллар: Плакатдаги уйчани геометрик шакллар билан тасвирлаш.Дераза юзасида эртак қаҳрамонини тасвирлаш.
Фаолия тури
1.Ҳикояни ўқиш:«Мяу деб ким айтди?»
2. Ўқилган ҳикоя юзасидан сухбат.
3. Дидактик ўйин: «Овозидан топ».
4. Ит боласи пайдо бўлади. Саҳналаштириш: «Ит боласига ёрдам берамиз».
5. Дидактик ўйин: «Ўзингни уйчангни топ».
Қўшимча:Эртак қаҳрамонларини ясаш.
Нимага эътибор қаратиш лозим:Қисқа ҳикоя қилишда қўшимчаларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш.
Нутқ ва тил маркази
Дидактик ўйинлар:«Қайси сўз адашган?»
Мақсад:Тўғри ва керакли сўзларни танлай олади.
Жиҳоз ва материаллар: расм қисмлари«Зумрад қиш»тарқатма карточкалар, ҳар хил предметлар.
Фаолият тури:
1 Иллюстрация.
2.Таркатма карточкалар.
3. Мисол: «Учунчиси ортиқча.
Do'stlaringiz bilan baham: |