Қўшимча:Сайр пайти чумчуқнинг расмини таёқ билан чизишни таклиф этиш мумкин.
Эътибор қаратилади:Қишда қушларга ғамхўрлик қилиш
Фан ва табиат маркази
Мавзу: « Қишда ҳайвонлар олами».
Мақсад:Берилган саволларга тўлиқ жавоб беришни билиши, сўзларни тўғри танлаш, қиш ҳақида билимларни умумлаштириш, қишги ўйинлар.
Жиҳоз ва материал. Қишги ўйинлар акс эттирилган расмлар, магнит доска, типратикон ўйинчоғи.
Фаолиятнинг бориши:
Қишги ўйинлар акс эттирилган расмлар.
Дидактик ўйин «Ким, қаерда яшайди?»
Магнит доска. Типратикон билан ўйнаш.
Ёввойи ҳайвонларнинг қишдаги ҳаётларини тасвирлаш (шеър, топишмоқлар)
Расм чизиш: «Муз-сумалаклар»
Мақсад:Расмда учбурчак шаклини чизади, буёқлар ва қаламлар билан расм чизадилар.
Жиҳоз ва материал. оқ ва кўк рангдаги қоғозлар, икки ўлчамдаги кисточкалар, буёқлар, қаламлар, суви мавжуд банкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Муз-сумалакалар ҳақида шеърлар.
Дидактик машқ: «Бу қачон бўлишини топ?»
Ранг бўйича қоғозларни танлаш.
Чизиш бўйича ишни бажариш.
Болалар ишини муҳокама қилиш.
Қўшимча:Қиш ҳақида суҳбат, қишда ҳайвонлар ҳаёти ҳақида, иллюстрацияларни кўриб чиқиш.
Эътибор қаратилади:фикрлашни ривожлантиришга, табиатга, ҳайвонот оламига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.
Санъат маркази
Ясаш: «Қушлар донларни чўқияптилар»
Мақсад:Қушлар ҳаракатини беради: бош ва тананинг ҳаракати, пастга, ясашнинг техник усулларини билади, ўртоғи билан ўзи бажарган ишини бирлаштиради, оддий сюжетни кўрсатадилар.
Жиҳоз ва материал. Пластилин, таёқчалар, ёрмалар ( буғдой, маккажўхори)
Do'stlaringiz bilan baham: |