1 – ҳафта Январь
Қишги ўйинлар
Қурилиш, лойиҳалаштириш, математика марказлари
«Мактабгача таълим муассасасида арчалар».
Мақсад:тасвирлар билан қурилади,мантиқан турли фигураларнинг шакли ва катта-кичиклигини айтади.
Жиҳоз: картондан, табиий материалдан, ғўрра, расмлар, пахта, ун, шакардан юмалоқланган шакллардан модуллар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Қишги ўрмон тасвиридаги расм ва иллюстрацияларни кўриб чиқиш.
2.Боғда арчалар композициясини болалар билан ясашни режалаштириш.
3.Дидактик ўйин: «Нимага ўхшайди?»
4. Ўйинли машқ: «Нима баланд, нима паст?»
5.Композицион тузилиш (индивидуал, жамоавий).
6.Ўз композициясини тасвирлаш .
Қўшимча: арча ҳақида ҳикоя тузиш. Арча ҳақида шеърни айтиб бериш.
Эътибор қаратилади:ижодий тафаккурни ривожлантиради.
Ҳиссий-ижодий фаолият.
«Қишда қушлар учун уйчалар»
Мақсад:Турли лойиҳадаги уйчалар қурилади, предметларни ўлчами бўйича англаш, жойга оид тасаввурларни билиши, тартиб рақамини билиши, предметларни катта-кичиклиги, ранги бўйича фарқлаш.
Жиҳоз ва материал: кубиклар, лего, қутилар, ўйинчоқлар, иллюстрациялар; мозаика ранглари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Қишлайдиган қушлар».
2. Дидактик ўйин: «Геометрик мозаика».
3. Қушлар расмларини кўриб чиқиш.
4. Қушлар учун овқатланадиган жой қуриш.
5. Қушлар ҳақида ҳикоя тузиш.
Қўшимча: В. Биянкининг «Қушлар ҳақида» ўқиш.
Эътибор қаратилади: Ўзи қурадиган қурилишларга ўлчами бўйича қисмларни тўғри танлашни билиши, қишда қушларни яшаши ҳақида қайғуриш.
Сюжетли-ролли ўйин ва театрлаштириш маркази
Театрлаштириш ўйини: «Мактабгача таълим муассасаси».
Мақсад:мактабгача таълим муассасасиҳақидаги билимларни кенгайтириш, шу ерда ишлайдиган тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, ҳамшира каби касб эгалари билан танишади. Сюжет асосида ўйинда жамоада ишлашга ўргатади. Мактабгача таълим муассасаси ходимларига хурмат ҳиссини уйғотиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |