Жиҳоз ва материал: дўконда сотиб олиш мумкин бўлган моллар, қоғоз пуллар.
Фаолиятнинг бориши:
Дўкон турлари ҳақида суҳбат
Ролларни тақсимлаш (сотувчи, харидор)
Тақдим этилган сценарий бўйича ўйин
Сотилган ва сотиб олинган моллар таҳлили
Қўшимча: дўконга экскурсия.
Эътибор қаратилади: Касблар ҳақидаги билимларини ошириш-сотувчи, сотувчининг харидорларга муносабатини, мулоқот маданиятини тарбиялайди.
Сюжетли-ролли ўйин ва театрлаштириш маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Мактабгача таълим муассасаси».
Мақсад: мактабгача таълим муассасаси ҳақидаги билимлари ошади, у ерда касблар - тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари, ошпаз, мусиқа раҳбарлари ҳақида тушунчаларга эга бўладилар. Катталарга тақлид қилишни, бир-бирларига меҳрибон бўлишни ўргатади.
Жиҳоз ва материал: мактабгача таълим муассасасига зарур барча ўйинчоқлар, оқ халат, бош кийим.
Фаолиятнинг бориши:
Болаларга шеър ўқиб бериш: «Эрталаб биз онам билан боғчага бораман»
Болаларнинг мактабгача таълим муассасасидаги вазифаси
Болаларни вақтинчалик "тарбиячи", "тарбиячи ёрдамчиси", "ошпаз" ролларига тайинлайдилар. « Мусиқа раҳбари» вазифасида болалар қўғирчоқ, ҳайвонлар бўлиб роль ўйнайдилар.
Мактабгача таълим муассасаси ҳаётидан ўйинли вазиятлар
Ўтказилган ўйин таҳлили.
Қўшимча: катта бўлганингда ким бўлишни хохлайсан?
Эътибор қаратилади:ижодий тафаккурни ривожлантиришга, жамоавий ўйинда ролларни тақсимлашгаўргатади.
Тил ва нутқ маркази
«Менинг ўйинчоқларим тақдимоти»
Мақсад:ўйинчоқлар ҳақида тавсифий ҳикоялар тузишни биладилар, ўйинчоқларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, нутқ маданиятини ривожлантиради, "Менинг ўйинчоғим" мавзусини тавсифлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |