Мақсад:осмонўпар бинолар қуриш, қурилиш мустаҳкамлигини таъминлаш, қурилиш учун зарур деталларни саралаб олиш.
Жиҳоз ва материаллар: қурилиш тўпламлари, ўйинчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Қурувчилик касби юзасидан суҳбат.
2. Кўп қаватли уйлар тасвири туширилган расмларни кўриш.
3. Иш босқичларини муҳокама қилиш.
4. Мустақил иш.
5. Қурилиш ўйини.
Қўшимча: фундамент тушунчаси билан таништириш. Бир қаватли, икки қаватли, кўп қаватли бинолар сўзлари ҳисобига болалар луғатини бойитиш.
Нимага эътибор қаратилади: болаларнинг образли тафаккури.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драма маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Дўкон».
Мақсад:сотувчилик касби тўғрисида тушунчага эга бўлиш; сотувчи-харидор ролларини ўйнаш.
Жиҳоз ва материаллар: конфетлар,нон, мева ва сабзавотлар, ўйинчоқлар, китоблар каби
турли товарлар билан тўлдирилган витрина, полка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сотувчи, кассир касблари хусусида суҳбат.
2. Дидактик ўйин: «Кимга нима керак?»
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Сюжетни давом эттириб ривожлантириш.
Қўшимча: дидактик ўйин: «Дўкон». Ўйин учун ўйинчоқлар тайёрлаш. Дўконга саёҳат.
Нимага эътибор қаратилади: ўйин пайтида болаларнинг ўзаро дўстона муносабатига, бир-бирларига ёрдам беришга доим тайёр туришларига.
Тил ва нутқ маркази
“Ҳайдовчилик касби” тўғрисида суҳбат.
Мақсад:турли машиналарни бошқарадиган ҳайдовчилик касби тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш, билиш фаолиятини ривожлантириш; катталар билан боғлиқ ҳар қандай касбга нисбатан ҳурмат ҳиссини тарбиялаш. Боғланишли нутқларини ўстириш.
Жиҳоз ва материаллар: ҳайдовчилар костюми, ниқоб, бош кийими, ўйинчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ҳайдовчилик касби тўғрисида суҳбат.
2. Ўйин: «Йўл ҳаракти қоидалари». Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини билиши шартми?
Do'stlaringiz bilan baham: |