Расм: «Севимли уйим».
Мақсад:
ўз ҳақида билади ва у ҳақида сўзлаб бера олади,
ўз уйида расмни тасвирлаб беради.
Керакли жиҳоз:оқ қоғоз варақлари, рангли қаламлар ва расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Ўз уйи ҳақида суҳбат
2. Расмларни томоша қилиш.
3. Тасаввур қилиб чизиш.
4.Расмлар кўргазмасини ташкил қилиш ва болаларни рағбатлантириш.
Болалар бир-бирларига ўз хоналарини қандай тасаввур этишларини айтиб берадилар.
Қўшимча қисм: видеороликларни кўриб чиқиш,саёҳатлар уюштириш.
Эътиборга молик жиҳати: ижодий тафаккурини ривожлантиришга, композиция ва рангларни ҳис қилиш; болаларда ўз туғилиб шаҳарининг чиройи билан завқланиш ҳиссини уйғотиш.
Май ойининг 2-ҳафтаси
«Мебель»
Қуриш-ясаш ва математика маркази.
Куриш-ясаш: «Стол ва стул» иккиламчи материаллардан
Мақсади:Қурилиш материаллари гугурт қутичаридан «стол ва стул» ясаш.
Керакли жиҳозлар:иккиламчи материаллардан,картон, қайчи, елим, мавзуга оид расмлар
Фаолиятнинг бориши:
1. Расмларни кўриш: «Мебель»
2. Дидактик ўйин: «Қўғирчоқ учун мебель танлаш»
3.Схемани кўрсатиш
4. Ишнинг болалар томонидан бажарилиши
5. Болаларнинг кўргазмаси
Қўшимча қисм: Расмларда сюжетли-ролли ўйин: «Оила», «Уй мебеллари»
Алоҳида эътибор қаратиладиган жиҳатлар: болаларда консруктив лаёқатларининг шаклланиши, ижодий тасаввурининг ривожланиши.
Фан ва табиат маркази
Металнинг хусусиятлари
Мақсад:
металдан бўлган предметларни ажрата олади,
унинг хусусиятларини ажратади(ташқи тузилиши, ранги),
хусусияти(исиқликликни ўтказилиши,металнинг ялтиллаши)
Do'stlaringiz bilan baham: |