Керакли жиҳозлар: сувли идиш, шам,магнит,сандиқча, ёғочли,резинали предметлар,мавзу бўйича расмлар,магнитли қўлқоплар,қоғоз варағи,шам
Фаолиятнинг бориши:
1. Болғача ҳақида топишмоқни топиш ва суратларни кўриб чиқиш.
Топишмокларни топиш,расмлар томаша қилиш
3.Тажриба ўтказиш: Тажриба №1.Ёғочли таёқчалар билан,кейин металли таёқчалар билан овоз чиқариш. Қайси товуш баланд жаранглади, нима учун?
Таълимий ўйин: «Сандиқчанинг ичини тартибга келтириш»(Буюмларни нимадан ишланганлиги бўйича ажратиш.
Тажриба № 2.Иккита бир хил шарикни лекин ҳар хил материаллардан(металли ва ёғочли)
Таълимий ўйин: «Қайси материалнинг вазни оғирроқ»
Тажриба № 3. Металлик пластинани шам устида ушлаб қиздириш. Маълум муддаттан кейин болалар пластинни ушлаб илиқ бўлганини билади.Хулоса:демак пластин исийди ва узоқ муддатда иссиқлигини сақлаб қолади.
Тажриба № 4.Магнитли қўлқопчани кийиб ва майда металли буюмларнинг устига босиш. Бунда нима бўлди ва сабаб? Хулоса: демак, магнитга металли буюмлар тортилади.
Қўшимча қисм : Тарбиячининг инсон ҳаётида металлнинг ўрни хақидаги ҳикояси, Конструктор билан ўйин.
Алоҳида эътибор қаратилади:Қай даражада боланинг қизиқиши
Фан ва табиат маркази
Куннинг қисмлари
Мақсад: Куннинг қисмларини билиш, уларнинг характерли хусусиятлари ҳақида «Эрталаб, кундуз, кечкурун, кечаси» тушунчаларини тушунадилар.
Керакли жиҳозлар: доира, тўрт қисмга бўлинган доира, ҳар бир доира қисмда кун қисмларининг тасвири. Расмларда ҳар хил тасвирланган куннинг қисмлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Тарбиячи болаларга расмларни кўрсатиб:
-Қачон қуёш уйғонади? (эрталаб)
-Қачон қушлар сайрайди? (эрталаб)
-Эрталаб нима қилиш мумкин? (эрталабки бадан тарбия, ювиниш,нонушта қилиш, боғчага бориш)
-Қачон қуёш баландга кўтарилади? (бу кундуз)
-Кундузи нима қилиш мумкин? (айланиш, ўйнаш дўканга бориш, овқатланиш, ухлаш)
-Кечқурин нима қилиш мумкин? (телевизор кўриш, китоб ўқиш, ўйнаш, кечки овқатланиш)
-Қачон осмонда ой ва юлдуз кўринади? (кечаси)
-Кечаси нима қилиш мумкин? (ухлаш)
2. Таълимий ўйин: «Бу қачон содир бўлади?»,(куннинг қисмларида тасвирланган инсонларнинг расмлари)
3.Айлана бўйлаб кун қисмларин тасвирлаш (4 қисмга бўлиб уни бўяш)
Do'stlaringiz bilan baham: |