Аппликация: «Кўчаларда машиналар ҳарактланмоқда».
Мақсад: транспорт турларини билиш, предмет шаклларини ажратиш, предметлар тасвирини чиза билиш. Турли қирқиш усуллари ҳамда елимлашнинг ўзига хос технологияларини билиш. «Шаҳар кўчалари» мавзусида жамоавий композиция яратиш.
Жиҳоз ва материаллар: рангли қоғозлар тўплами, елим, мўйқалам, қайчилар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Картиналар кўздан кечирилади, машиналарни санаб беради.
2.Машинага хос детални танлайди.
3.Аппликация учун зарур деталлар тайёрланади.
4.Жадвал асосида апплкация ясаш.
5. Умумий композиция яратилади.
Қўшимча: сайр асосида кузатиш, китоб ўқиш, иллюстрацияларни кўриш.
Нимага эътибор қаратилади:эътибор билан елимлаш кўникмасига, образли тасаввурлар ва тафаккурларини кенгайтириш.
Ноябрнинг 4-ҳафтаси
«Барча касблар муҳим»
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Лойиҳалаш:«Фантазия асосида».
Мақсад: юза бўйлаб мўлжал(ориентир) олиш. Нима қуришини олдиндан режалаштира олиш, қурилаётган обьекти учун материал танлай билиш. Лойини амалга ошириш тартибини тўғри белгилаш. Болаларда мустақил лойиҳалаш, ихтиро қилиш иўтиёқини тарбиялаш.
Жиҳоз ва материаллар: қурилиш материаллари тўплами, ўйинчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Нима қурмоқчи эканлигингизни яхшилаб ўйлаб олинг».
2. Ўйин: «Ким учун керак?»
3. Ўйин: «Нима, қаерда туради?» мўлжални тўғри олиш.
4. Фантазия асосида лойиҳалаш.
5. Болалар ишлари таҳлил.
Қўшимча: видеоёзувлар намойиши, бадиий адабиётлар ўқиш.
Нимага эътибор қаратилади: мустақил лойиҳалаш фаолиятига қизиқиш уйғотиш.
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Икки қаватли уйни лойиҳалаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |