Нимага эътибор қаратилади: хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, «С»товушини тўғри талаффуз қилишга ўргатиш.
Тил ва нутқ маркази
Тасвир элементли ҳикоя тузиш: «Кундалик эҳтиёж предметлари».
Мақсад:Кундалик эҳтиёж предметларини биладилар; ўйлаб топган ҳикояларини саҳналаштирадилар.
Жиҳоз ва материаллар: кичик ўлчамдаги идишлар жадвалли тасвири (ҳар бир болага индивидуал конвертларда. Идишлар - стакан, чашка, тарелка, қанд, сут идиши. Тасвир элементли ҳикоянинг жадвал-модели.
Фаолиятнинг бориши:
1. Идишларни кўздан кечириш «Сеҳрли телевизор».
2. Тасвир элементли ҳикоя тузиш: «Идиш».
3.Болалар томонидан яратилган ҳикояларни саҳналаштириш.
4. Ўйин: «Мўжизали буюмлар».
5. Пантомима: «Идишларни ювамиз».
6. Этюд: «Қайнаган чойнак».
Қўшимча: болаларни чой, таом идишлари сервизлари тушунчалари билан таништириш.
Нимага эътибор қаратилади:тасвир элементли ҳикоя тузиш.
Санъат маркази
Транспорт турларини чизиш.
Мақсад: транспорт ва унинг турлари тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш;
контур бўйлаб чизиш кўникмаларини ривожлантириш, қалам ва мўйқаламни тўғри тутган ҳолда вертикал ҳамда горизонтал штрихлар чизиш.
Жиҳоз ва материаллар: автобус тасвири контури ифодаланган альбом варағи, қаламлар, автобус-ўйинчоқ, транспортлар тасвири туширилган картинкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. транспортлар тасвири туширилган расмларни кўздан кечириш.
2. «Транспорт»мавзусида суҳбат.
3.Транспорт тўғрисида топишмоқ.
4.Болаларга расм чиздириш.
5.Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча:турли шаклдаги предметлар ёрдамида дидактик ўйинлар ўтказиш.
Нимага эътибор қаратилади:расмда предметларнинг ўзига хос шакл ва жиҳатларини яққол тасвирлай олиш.
Санъат маркази
Do'stlaringiz bilan baham: |