Қўшимча: Болалар шаклларни флонеграфга қўйиб гап тузадилар.
Нимага эътибор бериш лозим:бирликдаги ва кўпликдаги шахс сўзларни тўғри талаффуз қилиш.
Тасвирий фаолият маркази
Расм: «Дераза ойнасида қиш нақшлари»
Мақсад: дераза ойнасида қиш нақшларини оддий чизиқлар билан чизиш (тўғри, тўлқинли, чизиқ, қор парчалари ва х.к..) Материаллар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш.
Жиҳоз ва материаллар:Қиш нақшларини дераза ойнасида намойиши, Формат А4, рангли қоғоз, кўк ёки қора ранг, елим, қайчи, қалам, линейка, буёқ щёткаси № 2,3, оқ гуаш (оқ гуаш ва бошқа рангларни аралаштириш мумкин).
Фаолият тури:
1. Қиш ҳақида сухбат.Дераза ойнасида нақшларнинг пайдо бўлиши.
2.Дераза ойнасидла қиш нақшларининг намойиши.
3. Дидактик ўйин: «Нақшларни йиғиб ол».
4.Болаларнинг мустақил ижоди.
5. Болалар ишларининг намойиши.
Қўшимча:Қиш ҳақида шеър ва топишмоқлар (болалар фаолиятидан)
Куз нам бўлмаслиги , Хамма ёқни оққа буркаб
Ва сувга тўлмаслик учун, Уйимизга сеҳр келди!
Чуқурчаларни музлатиб, Деразадан қараганда
Қорли боғ яралди. Сехрли ўрмон пайдо бўлди.
(аёз, қиш ) (муз нақшлари)
Хушёр бўл кўринмасдан, Йўлакчани оққа буркар,
Сендан хабар олади. Деразани безатар,
Деразангда нақш солиб, Болаларга севинч бериб
Рассом каби қолади. Чана, чанғи учирар.
(аёз) (қиш)
Пардек юмшоқ далада қолиб, Қор далада, муз дарёда
Қуёшда нурдек товланиб Изғиринга айланиб,
Қачон бу бўлади?
(қор) (қишда)
Олов эмас ачитади
(изғирин, аёз)
Нимага эътибор қаратиш лозим: болаларни ижодий дунёқарашини шакллантириш. Тасвирий ва эстетик дидини шакллантириш.
Тасвирий фаолият маркази
Аппликация:« Қор парчалари тушмоқда».
Мақсад:Қор парчаларини бир неча бўлакка қатланган квадрат қоғоздан кесиб олиш.Кесиб олиш жараёнида тўғри, симметрик ўлчамларини аниқлаб олиш кўникмасини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |