Қўшимча: «Тимсоҳ Гена ва Чебурашка» мультфильми намойиши. “Қурувчилар” сюжетли-ролли ўйини.
Нимага эътибор қаратилади: ижодий фаолият жараёнида болаларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, хайрихоҳлиги, билиш жараёнидаги соғлом маънавий муҳит.
Санъат маркази
Фантазия асосида ясаш: «Пластилиндан истаган мева ёки сабзавотни яса»
Мақсад: турли мевалар, сабзавотлар, ўйинчоқлар ясаш усулларини билиш. Предметлар шаклини айтиб беради.
Жиҳоз ва материаллар: мевалар, сабзавотлар муляжлари пластилин, тахта бўлаклари, стеклар, салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. «Мева ва сабзавотлар» мавзусида суҳбат.
2. «Қаерда ўсишини топ» ўйини.
3. . «Мева ва сабзавотлар» стол-босма ўйини.
4. Мева ва сабзавотлар ясаш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: дидактик ўйин ташкил қилиш, мавзу юзасидан расм чизиш.
Нимага эътибор қаратиш:тасаввурларини кенгайтириш; ясаган нарсаларининг ҳажми кичик бўлмаслиги, ясаётган нарсаларига аниқ шакл бериш.
1 -хафта Декабр
«Қиш»
Математика, қуриш-ясаш маркази
Математика: «Геометрик шакллар».
Мақсад: Саноқ чўплариданквадрат, учбурчак ва тўғри тўртбурчак тайёрлаш. Тайёрланган шакллардан турли хил композициялар яратиш.
Тарқатма ва кўргазмали материаллар: саноқ чўп (ҳар бир бола учун).
Фаолият турлари:
Мисол: «Навбат билан учбурчак, квадрат, тўғрибурчакни яса».
Мисол: «Саноқ чўп ёрдамида уйча, икки қаватли уйча, арча ва машинани ясаш».
Дидактик ўйин: «Таърифни топ».
Мустахкамлаш учун савол: Учбурчакни ясаш учун нечта саноқ чўп керак? Уйча ясаш учун нечта саноқ чўп керак? Саноқ чўп орқали айлана ясаш мумкинми? 1 тўғрибурчак ва 1 учбурчакни ясаш учун нечта саноқ чўп керак? Тўртбурчакни нечта саноқ чўпдан ясаш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |