5. Ишни бажариш.
Қўшимча: мавзуга доир шеър ёки мақоллар айтиш.
Эътиборга молик жиҳати:тафаккурни ва майда моторикани ривожлантириш.
Қурилиш ва математика маркази
Қоғоздан конструкторлаш : «Рангли тўпчалар- қумоқчалар».
Мақсад:инсон ҳаётида қоғознинг ўрни ва аҳамиятини билади. Болалар луғатини янги сўзлар (қоғозлар, қоғоздан ясалган ва пишиқ.. ) билан бойитиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: қоғоздан кесма квадратлар, мавзуга оид сурат ва иллюстрациялар.
Фаолиятни бориши:
1. Мавзуга оид сурат ва иллюстрацияларни томоша қилиш .
2. Таълимий ўйин « Бўлади – бўлмайди».
3.Нафас олиш машқлари.
4. Ишни бажариш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: Қоғоздан конструкторлаш«Тўплам».
Эътиборга молик жиҳати:тафаккурни ва майда моторикани ривожлантириш.
Илм ва табиат маркази.
Тажриба ўтказиш: «Камалакни излаб».
Мақсад:хонада камалакни кўриш услубини кўрсатиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: тоғорача, кўзгу, оқ қоғоз.
Фаолиятни бориши:
1. Суҳбат «Камалак».
2. Эксперимент: «Камалак қандай ҳосил бўлади?»
3. Таълимий ўйин: «Камалакни йиғ»
4. Тажрибалар:
Тажриба № 1. «Камалак». Тоғора четига кўзгуни ўрантилади. Кўзгу ёрдамида қуёш нурларини аксини қоғозга йўналтиради.
Тажриба № 2. «Сувнинг табиатда айланиши».Техник хафвсизлигига риоя этган ҳолда чойнакда сув қайнатилади. Ёпиқ қопқоқ ўртасидан найча чиқарилиб буғ кўрсатилади.
Тажриба № 3. «Табиий лупа». Бонкага қопқоқ қилиб, ингичка плёнка билан ёпиб, резина арқонча билан бойланади, плёнка сал бўшроқ қилиниб, унга чуқурроқ қилиб сув қуйилади. Кўлмак ҳосил бўлади. Унда тасвирланган майда қисмларни кўриш мумкин. Сув қизиқтириш хусусиятларига эга.
Тажриба № 4. «Муз – қаттиқ ҳолдаги».
Боалларнинг столи устига муз солинган стаканлар қўйилади. Болалар иссиқ шароитда муз бўлакчалари (эришини)ни кузатадилар.
Тажриба № 5. «Сувда бир буюмлар аралашади, бошқалари аралашмайди».
Туз, какоа, гречка ва шакар билан таҳлилий тажриба ўтказилади. Қум сувда аралашмаслигини кўрсатиб бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |